https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
Музейдаги саййёр дарс | | Karakalpak state university

Музейдаги саййёр дарс

Жорий йилнинг 24 апрель куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университетининг магистратура бўлими «Ўзбекистон тарихи» мутахассислиги магистрантлари университет таркибидаги Репрессия қурбонларини хотирлаш музейининг экспозиция залида саййёр дарс ўтди.

Саййёр дарсда «Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон тарихи» кафедрасининг доценти, тарих фанлари номзоди Қаллигүл Танирбергенова 1-курс магистрантларга «Ўзбекистон муставит ва совет тоталитар тизими даврида» фанидан тушунчалар берди.

Мана шундай саййёр дарсларни ташкил қилишдан кўзланган мақсад Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган видео селектор мажлисининг 12-сонли баёни 10-бандида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда Олий таълим муассасаларида тарих, архитектура ва қурилиш бўйича дарс машғулотларини мавзуларга мувофиқ равишда тегишли жойларда ўтказишдан иборатдир.

Саёхат давомида улар Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон тарихи билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, юртимиз тарақкиёти йўлида қурбон бўлган буюк аждодларимизнинг мардликлари тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлишди.

Мазкур саёхат магистрантларда ватанпарварлик ҳиссини, Давлатчилигимиз тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалиши ва ота-боболаримизнинг шонли даврини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этди.

Ёшлар ушбу саёхатдан ижобий таасураотлар олишди ва бу борада шарт-шароитлар яратиб берилаётганидан мамнун бўлишди.

Айшолпан Оразымбетова,

ҚҚДУ магистранти.

 

Foydali havolalar