https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
Ахборот-ресурс марказига китоблар совға этилди | | Karakalpak state university

Ахборот-ресурс марказига китоблар совға этилди

Барчамизга маълум, жорий йилнинг 19 март куни Президентимиз Ш.Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида китоб мутолаасига қизиқишини ошириш масаласи кенг муҳокама қилинган эди. Чунки, келажак эгаларининг ақлий салоҳияти, маънавияти ва дунёқарашини юксалитиришда китобнинг ўрни беқиёс.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ходими А.Мўминов Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетига ташриф буюрди.

Ташриф чоғида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташаббуси билан чоп этилган инсон хукукларига доир китобларни ва ўзбек тилида нашр қилинган «Германия Федератив Республикасининг асосий қонуни» китобини университетнинг ахборот-ресурс марказига совға қилди.

Шунингдек, миллий марказ ходими А.Мўминов томонидан инсон ҳуқуқи энг устувор аҳамият касб этган ушбу китобларда халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва хорижий тажриба чуқур ўрганилганилганлиги этироф этилди.

Университетнинг ахборот-ресурс маркази ходимлари бебаҳо совғалар учун самимий миннатдорчилик билдириб, ушбу китоблар келажак авлоднинг билимли ва маънавиятли бўлиб улғайишига хизмат қилишини таъкидлашди. 

Дарҳақиқат, китоб – инсоннинг эркин фикрлаши ва дунёқарашининг кенгайишида асосий ўринни эгаллайди. Шу боисдан, китоб ўқиган инсоннинг ақли шархланиб, етуклик сари илдамлайверади.

А.Оразымбетова,

Журналистика мутахассислиги 1-курс магистранти.

Foydali havolalar