2019/2020 ўқув йилида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Россия ва Беларуснинг нуфузли ОТМлари билан ҳамкорликда бакалавриатнинг 3 тайўналиши ва магистратуранинг 8 та мутахассислигида қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрланади.
Россия Федерациясининг Москва давлат қурилиш миллий тадқиқот университети (МДҚУ) билан биргаликда бакалавр таълим йўналиши бўйича:
✅ Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш – 10 та;
✅ Инженерлик коммуникациялари қурилиши ва монтажи (турлари бўйича) – 10 та;
✅ Архитектура (турлар бўйича) – 10 та;
Россия Федерациясининг Москва давлат қурилиш миллий тадқиқот университети (МДҚУ) билан биргаликда магистратура мутахассисликлари бўйича:
✅ Бинолар ва иншоатлар қурилиши (турлари бўйича) – 4 та;
✅ Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш – 4 та;
✅ Сув таъминоти, канализация, сув ресурсларини ҳимоя қилиш ва улардан натижали фойдаланиш – 4 та;
✅ Бино ва иморатлар архитектураси – 4 та;
Астрахань мәмлекетлик университети менен биргеликте Россия Федерациясининг Астрахань давлат университети билан биргаликда магистратура мутахассисликлари бўйича:
✅ Тарих (йўналишлар бўйича) – 4 та;
✅ Адабиётшунослик: рус адабиёти – 4 та;
Белорусь Республикасининг Белорусь давлат технология университети билан биргаликда магистратура мутахассисликлари бўйича:
✅ Ноорганик буюмлар кимёвий технологияси (ишлаб чиқариш турлари бўйича) – 4 та;
✅ Кимёвий технология жараёнлари ва аппаратлари (ишлаб чиқариш турлари бўйича) – 4 та;
Қабул комиссиясига 2019 йилнинг 1 августидан 15 августигача қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишингиз керак:
Бакалавр таълим йўналишига:
- Ректор номига ариза – 2 нусхада;
- Умумий ўрта таълимни (11-синф асосида) тугатганлиги ҳақида ҳужжат ёки ўрта махсус, касбий таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида ҳужжат ва унинг иловасининг асл нусхаси ва уларнинг нотариус тасдиғидан ўтган рус тилидаги таржимаси – 2 нусхада;
- Паспортнинг асл нусхаси кўрсатилиб, 2 дона кўчирмаси ва нотариус тасдиғидан ўтган рус тилидаги таржимаси – 2 нусхада;
- 3,5×4,5 ўлчамдаги 8 дона рангли фотосурат;
- ОИВ йўқ эканлиги ҳақидаги “ОИТСга қарши курашиш маркази”дан маълумотнома (рус тилида)
Магистратура мутахассисликларига:
- Ректор номига ариза; – 2 нусхада;
- Тегишли мутахассислик бўйича бакалавр дипломи (баҳолар иловаси билан) асл нусхаси ва уларнинг нотариус тасдиғидан ўтган рус тилидаги таржимаси – 2 нусхада;
- Паспорт асл нусхаси, 2 дона кўчирмаси ва паспортнинг нотариус тасдиғидан ўтган рус тилидаги таржимаси – 2нусхада
- 3,5×4,5 ўлчамдаги 8 дона рангли фотосурат;
- ОИВ йўқ эканлиги ҳақидаги “ОИТСга қарши курашиш маркази”дан маълумотнома (рус тилида)
Ҳужжатлар шу йилнинг 15 августигача қабул қилинади.
Веб-сайт: www.karsu.uz
Телефонлар:
(61) 223-60-19,
(61) 223-66-55