#Хўш_хабар  Қорақалпоқ давлат университети талабаси «Алла 2020» республика онлайн танловининг ғолиби | | Karakalpak state university

 #Хўш_хабар  Қорақалпоқ давлат университети талабаси «Алла 2020» республика онлайн танловининг ғолиби

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан биргаликда шу йилнинг 25-30 апрель кунлари оралиғида талаба-қизлар орасида «Алла 2020» республика онлайн танлови эълон қилинган эди. Бугун шу танловнинг натижаси эълон қилинди.

? Танлов натижаси кўра, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Вокал ижрочилиги мутахассислиги 1-курс талабаси Гулбаниў Рейпназарова қорақалпоқ алласини моҳирона ижро этиб 1-ўринга сазовар бўлди.

Университетимизнинг  талабаси Г.Рейпназаровага ижодий муаффаққиятлар тилаб, унинг ижро этган қорақалпоқ алласини эътиборингизга тақдим этамиз…

Қорақалпоқ давлат университети Матбуот хизмати.

 

Foydali havolalar