https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
Халқаро илмий-амалий конференция АХБОРОТ ХАТИ | | Karakalpak state university

Халқаро илмий-амалий конференция АХБОРОТ ХАТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ  ОЛИЙ ВА ЎРТА-МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

БЕРДАҚ НОМИДАГИ ҚОРАҚАЛПОҚ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

 “ЖАНУБИЙ ОРОЛБЎЙИ ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ”

Халқаро илмий-амалий конференциясининг

АХБОРОТ ХАТИ

 ҲУРМАТЛИ ҲАМКАСБЛАР!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-ф-сон фармойишига асосан 2020 йил 23-24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган “Жанубий Оролбўйи табиий ресурсларини муҳофаза қилиш ва оқилона фойдаланиш” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этишга таклиф қиламиз.

 Конференциянинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси ва қўшни мамлакатларда олиб борилаётган экологик ва биологик тадқиқотларнинг натижалари, долзарб муаммолари ва янги истиқболларини муҳокама қилиш, фанлараро интеграцияга асосланган экобиологик тадқиқотлар борасида тажриба алмашиш, ҳудудлардаги экологик муаммоларнинг ечимига қаратилган илмий-амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш.

 Конференция ишининг асосий йўналишлари:

  • Жанубий Оролбўйи минтақасида биологик хилма-хилликни сақлаш ва оқилона фойдаланиш муаммолари;
  • Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш муаммолари;
  • Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик;
  • Саломатликнинг тиббий-биологик ва ижтимоий асослари;
  • Табиатшунослик соҳасидаги замоновий таълимнинг долзарб масалалари.

 Конференция ўтказиладиган жой – Ўзбекистон, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Ч.Абдиров кўчаси, 1-уй, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети маданият саройи.

 Конференциянинг расмий тиллари: қорақалпоқ, ўзбек, рус, инглиз тиллари.

 Конференцияда иштирок этиш шакллари:

– Ялпи мажлисда маъруза;

– Шуъба йиғилишида маъруза;

– Конференция мажлисларида иштирок этмасдан мақола чоп эттириш.

 Регистрациядан ўтиш ва мақола  бериш тартиби

Илмий конференцияда иштирок этувчилар ташкилий қўмитанинг arzigull2020@mail.ru  электрон манзилига тўлдирилган  руйхатдан ўтиш шакли ва  мақола материали бор файлни жўнатиш зарур. Агар мақола хаммуаллифликда бўлса, рўйхатдан ўтиш шакли барча муаллифлар томонидан тўлдирилади ва мақола материали бор файл биринчи муаллиф фамилияси билан берилади. Рўйхатдан ўтиш шакли ва мақола материали бор файлни муаллифнинг исми шарифига боғлиқ лотин ҳарифларида ёзинг: Kidirbaeva.rtf.

Ташкилий кумита 3 кун ичида материалингизни қабул қилинганлиги ёки қилинмаганлиги ҳақида электрон почтангизга хабар жўнатади. Материл қабул қилингандан сўнг иштирокчилар   бадал пўлини тўлаб ва квитанцияни сканерда копиядан ўтказиб JPEG шаклда ташкилий қўмитага юбориш керак. Квитанцияда муаллифнинг исми-шарифи тўлиқ кўрсатилиши ва анжуманнинг номи  ёзилиши лозим.

Мақолаларни тақдим этишнинг оҳирги муддати – 10 июнь 2020 йил.

Мақола материаллари қабул қилингандан сўнг ташкилий қумита 2020 йил 15 июнгача таклифнома юбориш орқали сизининг иштирокингизни тасдиқлайди. Конференция материалларини тўплам шаклида чоп этиш учун иштирокчилар мақоланинг ҳар бир саҳифаси учун 15000 сўм миқдорида бадал маблағини тўлашлари зарур.

Бадал пулини тўлашнинг оҳирги муддати – 15 июнь 2020 йил.

ХОРИЖИЙ иштирокчилар учун мақолани нашр этиш БЕПУЛ.

Мақолаларни расмийлаштириш талаблари:

Мақоланинг ҳажми – 5 бетдан кам бўлмаган ва 7 бетдан ошмаган бўлиши керак. Матн формати: MS Word – *.rtf, *.doc форматда, ҳар томондан 2,5 см дан  қолдирилади. Матн фақат Times New Roman гарнитурасида, 14 кегл, 1 интервал.

Мақола матни қуйидаги тартибда расмийлаштирилади:

–  мақоланинг номи катта ҳарфлар билан ўрта қисмига жойлаштирилади – 14 кегл;

– муаллиф (ҳаммуалифлар) нинг фамилияси, исми, шарифи кичик ҳарфлар билан келтирилади- 14 кегл;

– фамилиялар остига шаҳар, мамлакат, иш жойи, e-mail кўрсатилади;

– сўнг  асосий матн жойлаштирилади.

Асосий матнда куйдаги бўлимларни ажратиб кўрсатиш зарур:

  • Кириш / Introduction
  • Ишнинг мақсади / Aim
  • Материал ва методлар / Materials and methods
  • Натижалар ва муҳокамалар / Results and discussion
  • Хулосалар / Conclusions
  • Адабиётлар
  • расм ва жадвал номланиши ва рақамланиши шарт, мақола матнида уларга ҳаволалар бўлиши керак; жадвал ва расмлар ичидаги ёзувлар 11 кеглдан кичик бўлмаслиги керак;
  • Фойдаланилган адабиётлар “References” сарлавҳаси билан рақамланган рўйхат тарзида фақат лотин графикасида (транслитерация) (ГОСТ — сортировка по именам) стилида – мақоланинг охирида келтирилади (12 кегл):

Масалан: (Lonn, P., Mizoue, N., Ota, T., Kajisa, T., Yoshida, S. Evaluating the contribution of community-based ecotourism (CBET) to household income and livelihood changes: a case study of the chambok CBET program in Cambodia.  // Ecol. Econ. – 2018. – pp. 151, 62-69.).

  • рақамланиш – алифбо тарзида, матн ичида библиографик ҳаволалар фақат квадрат кавслар кўринишида ҳамда адабиётлар қисмида стандартга мувофиқ шакллантирилган бўлиши лозим;
  • мақолаларда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан сўнг инглиз тилида мақоланинг номи ҳамда қисқача аннотацияси (100 сўздан кам бўлмаган) ва калит сўзлар  берилади (12 кегл, курсив);
  • битта муаллифдан битта мақола, хаммуалифликда – икки мақоладан кўп бўлмаслиги керак.
  • таксонларнинг лотин тилидаги оила ва тур эпитетлари курсив билан белгиланади.

Тўпламга киритилган мақолаларнинг мазмуни, улардаги статистик маълумотлар тўғрилигига муаллифлар жавобгор. Талабларга жавоб бермайдиган ҳолда расмийлаштирилган ва белгиланган муддатдан кечикиб юборилган материаллар тўпламга киритилмайди.

Мурожаат учун манзил:

230113, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Ч.Абдиров кўчаси, 1-уй, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Биология факудьтети, тел.: 0361223-58-62, +99899450-84-16, +99894148-00-81, E-mail: arzigull2020@mail.ru.

Foydali havolalar