Қорақалпоқ давлат университетида Бакалавриатга ўқиш учун қабул қилиш хорижий фуқораларнинг ҳужжатлари ҳар йили июнь-июль ойларида қабул қилинади.
Қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
-Фуқоралик паспорти ва унинг нусқаси (хорижга чиқиш паспорти ва унинг нусқаси агар мавжуд бўлса);
-Мактаб, коллеж ёки лицейни тугатканлиги ҳақидаги Гувоҳномаси баҳолар иловаси билан (ҳужжатлар рус тилига таржима қилиниб, ноториус томонидан тасдиқланган бўлиши керак);
-3х4 расм-6 дона;
-Яшаш ўрнидан тиббий маълумотнома (ҳужжатлар рус тилига таржима қилиниб, ноториус томонидан тасдиқланган бўлиши керак);
-Яшаш ўрнидан ОИТС (СПИД) марказидан маълумотнома;
2018-2019 ўқув йили учун Ўзбекисон Республикаси Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат Комиссияси томонидан хорижий талабалар учун тўлов-контракти миқдори танлаган иҳтисослигига қараб 20 миллион сумдан 33 миллион сумгача оралиқда белгиланган.