ҚҚДЎда ўқув йили жорий йилнинг сентябрь ойидан бошланиб келаси йилнинг июнь ойигача давом этади (02.09-30.06). Ўқув жараёни давомийлиги қайси босқичда таҳсил олининшига кўра турлича бўлади. Бакалавриатура босқичи – 4 йил, Магистратура босқичи – 2 йил, Докторантура босқичи – 3 ёки 4 йил давом этади (бу босқичда йўналишдан келиб чиқиб ўқув жараёни давомийлиги белгиланади).
Қўшимча маълумотлар учун, илтимос университетнинг Халқаро ҳамкорлик бўлимига мурожаат қилинг (e-mail: qabul_kdu2020@mail.ru; тел.: +99861 2236655).
ҚҚДЎда таҳсил олиш хорижий фуқаролар учун рус ва ўзбек тилларида амалга оширилади, шу сабабли номзодлардан рус тилидан мукаммал билим даражаси талаб қилинади.