https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
Халқаро ҳамкорлик жадал ривожланмоқда | | Karakalpak state university

Халқаро ҳамкорлик жадал ривожланмоқда

Маълумки, ўтган йилнинг 18-20-октябрида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Россия ўртасида олий таълим тизимини янада такомиллаштириш, икки давлат ОТМ орасида халқаро ҳамкорликни янги боскичга кўтариш мақсадида «Ўзбекистон-Россия таълим форуми» ўтказилган эди.

Жорий форум доирасида икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида алоқалар йўлга қўйилди. Мана шу муносабатлар мантиқий давоми сифатида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори А.Реймов раҳбарлигида расмий делегация жорий йил 11-12-апрелида Москва давлат миллий қурилиш тадқиқот университетига ташриф буюрди.

Учрашув доирасида икки университет ректорлари ОТМлараро ҳамкорлик истиқболи хусусида фикр алмашиб, аниқ дастур асосида тегишли мутахассисликлар бўйича академик алмашинув, докторантура, профессор-ўқитувчилар тажриба алмашинуви, ҳамкорликда илмий-амалий анжуманлар ташкил қилиш юзасидан шартномалар имзолашди.

 Шунингдек, ҚҚДУ расмий делегацияси Москва давлат миллий қурилиш тадқиқот университетидаги иморатлар шамолга чидамлилиги, аэродинамик труба, қурилиш материаллари ва иморатларни тажрибадан ўтказиш, тажриба моделлери, «Ақлли уй»ларни яратиш билан боғлиқ илмий лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзаро фикр алмашди.

 Матбуот хизмати.

Foydali havolalar