Хитой элчиси ўзбекистонлик талабаларга 2 та грант ажратилишини маълум қилди | | Karakalpak state university

Хитой элчиси ўзбекистонлик талабаларга 2 та грант ажратилишини маълум қилди

Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги мухтор элчиси Цзян Янь хоним Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига ташриф буюриб, талабалар ва институт жамоаси билан мулоқот қилди.

Цзян Янь хоним ташрифи дастури доирасида институтнинг ўқув лаборатория ва илмий базаси ҳамда хитойлик ҳамкорлар билан олиб борилаётган ишлар кўлами билан танишди, институтда таҳсил олаётган 22 нафар хитойлик талабалар билан суҳбатлашди.

Институт томонидан хитойликлар билан биргаликда амалга оширилаётган “Smart университет” лойиҳаси элчида катта қизиқиш уйғотиб, бу каби инновацион лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

Талабалар билан учрашувда Цзян Янь хоним институтнинг иқтидорли ёшларини Хитойнинг нуфузли олий таълим муассаларида ўқитиш бўйича 2 та давлат гранти ажратилишини маълум қилди.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA

Foydali havolalar