Диққат, эълон! | | Karakalpak state university

Диққат, эълон!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони устувор йўналишларини белгиловчи муҳим дастурий ҳужжатнинг 140 бандида “Ўзбекистонда ёшларни касбий ўқитишнинг замонавий тизимини жорий этиш ва ривожлантириш”да меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ юқори малакали кадрлар тайёрлаш, ишчи касбларни оммалаштириш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, уларнинг касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш энг яхши халқаро ишланмаларни касбий таълим тизимига татбиқ этиш учун замин яратиш мақсадида халқаро “World  Skills International” талаблари асосида олий ва касб-хунар таълими муассасалари талабалари, ёш олимлар, ишлаб чиқаришдаги илғор мухандислар ўртасида “Энг моҳир ёш малакали касб эгаси” шиори остида “Энг яхши инновацион ғоя ва самарали қурилма” танлови ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу танловга Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 16 ёшдан 25 ёшчага бўлган талабалар 2019 йилнинг 11 декабр санасигача тегишли ҳужжатларни танлов ўтказишга масъул ташкилий қўмитага тақдим этишлари мумкин.

Танлов ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарор ҳамда низом илова қилинади.

                                                  Муражаат учун телефон: (861) 223-60-62

 

Qoshma-qaror-60-25.11.19

Foydali havolalar