Жорий йилнинг 6-7 май кунлари май ойи – «Спорт ойлиги» деб эълон қилиниши муносабати билан спортнинг волейбол тури бўйича Қорақалпоқ давлат университети профессор-ўқитувчилар орасида университет биринчилиги ташкиллаштирилди.
Волейбол мусобақасида университетимизнинг 10 та факультетидан жами 100 нафар профессор-ўқитувчилар ўз ора беллашди.
Мусобақа якунида 1-ўринни Чет тиллари факультети терма жамоаси, 2-ўринни Табиатшинослик факультети терма жамоаси, 3-ўринни эса Ижтимоий иқтисодиёт факультети терма жамоалари ғолиб бўлишди.
Мусобақа ғолиблари университет спорт клуби томонидан қиммат баҳо совғалар билан тақдирланди.
Н.Джанходжаев.