ҚҚДУ ўқитувчиси Минскдаги анжуманда маъруза ўқиди | | Karakalpak state university

ҚҚДУ ўқитувчиси Минскдаги анжуманда маъруза ўқиди

Ҳозирги даврда илм-фан, олий таълим соҳасига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиши ва бу йўналишда қабул қилинаётган ҳукумат қарорлари мамлакатимиз илмий салоҳиятини оширишда муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети журналистика кафедраси доценти, филология фанлари номзоди Малика Джумамуратова жорий йилнинг 25 февраль – 7 март кунлари Белорусь давлати Минск шаҳрида ўтказилган «Мультимедия журналистикаси: медиакоммуникация ва медиаиндустрия» мавзусидаги II Халқаро илмий-амалий анжуманнинг ялпи мажлисида «Қорақалпоғистон Республикасида Интернет – оммавий алоқа воисталарининг шаклланиши ва ривожланиши» мавзусида маъруза қилди ва анжуманнинг қўшма мажлисида раис сифатида иштирок этиб қайтди.

ҚҚДУ ўқитувчиси унда журналистиканинг ҳозирги долзарб масалалари юзасидан бошқа хорижлик мутахассислар билан ўзаро фикр алмашди. Шунингдек, Белорусь давлат университети журналистика факультети декани Ольга Самусевичнинг қабулида бўлиб, журналистика сохасини такомиллаштириш, ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик шартномаларини муҳокама қилишди.

– Минск шаҳрида бўлиб ўтган ушбу халқаро анжуманда олган билим ва тажрибаларим жорий йил 22 апрель куни ҚҚДУ журналистика кафедрасида илк марта ўтказилиши кутилаётган халқаро илмий-амалий анжуманда кутилган натижаларини юзага чиқаришда асқотади,-дейди М.Джумамуратова.

Анжуман якунида университетимиз ўқитувчиси М.Джумамуратова тегишли сертификат билан тақдирланди.

Албатта, бундай хорижий давлатларда ўтказиладиган халқаро анжуманлар, ўзаро тажриба-фикр алмашувлар юртимиз илм-фани ривожига хизмат қилиши табиийдир.

Матбуот хизмати.

Foydali havolalar