https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов республика бўйлаб ОТМларига ташриф буюриб, талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан учрашувлар ўтказмоқда | | Karakalpak state university

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов республика бўйлаб ОТМларига ташриф буюриб, талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан учрашувлар ўтказмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов 2019 йилнинг 16-17 июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида бўлди.

Сафар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 24 майида Ўзбекистон Миллий университетида таълим ва илм-фан соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашуви мажлисида берилган топшириқлар мазмунини Қорақалпоғистон Республикасидаги Олий таълим муассасалари талабалари, профессор-ўқитувчилари ва раҳбар ходимларига етказиш мақсадида учрашувлар ўтказди.

Учрашувларда олий таълим муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар ва талабалар билан мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантириш борасида соҳа олдига қўйилган вазифалар муҳокама қилинди.

Вазирнинг талабалар билан учрашуви дўстона руҳда бўлиб ўтиб, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Жумладан, ўқув жараёнини ташкил этиш, дарс машғулотларига малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш, ўзларининг стартап лойиҳаларини амалга оширишдаги тўсиқлар ва молиявий қийинчиликлар ҳақида очиқ-ойдин айтишди.

–  Бу каби очиқ мулоқотларнинг тез-тездан ўтказилиб турилиши талаба-ёшлардаги муаммо ва камчиликларнинг ўз вақтида тўғриланишига, шунингдек ўқув жараёнларига ўз самарасини беришига ишонаман,-дейди ҚҚДУ талабаси А.Қалбаев.

Шунингдек, Қорақалпоғистондаги барча ОТМ раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилари билан илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, ёш тадқиқотчиларни илм-фан билан шуғуллантиришга қизиқтириш, ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро илғор тажриба ва методика бўйича инновацион инвестицияларни жалб қилиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида фаолият олиб бораётган Олий таълим муассасаларининг 2019/2020 ўқув йилги қабул жараёнига тайёргарлик ҳолатини ўрганди. Ўрганиш жараёнида қабул жараёнини талаблар даражасида ўтказиш бўйича Олий таълим муассасалари раҳбарларига тегишли тавсиялар берди. Шу билан бирга, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида янгидан қурилаётган бино ва иншоатлар билан танишди.

Матбуот хизмати.

    

Foydali havolalar