ҚҚДУда ижодий имтихонлар бошланди | | Karakalpak state university

ҚҚДУда ижодий имтихонлар бошланди

Қорақалпоқ давлат университети қабул комиссияси томонидан тест синовлари билан бир қаторда ижодий (касбий) имтиҳонлар бўлиб ўтиши белгиланган таълим йўналишларининг жорий йилнинг 17 июль санасидан эътиборан имтиҳонлар бошланди.

Бундай имтихонлар Архитектура; Филология ва тилларни ўқитиш: қозоқ тили; Филология ва тилларни ўқитиш: туркман тили; Журналистика; Маданият ва санъат муассасаларини ташкил қилиш ҳамда бошқариш таълим йўналишларида белгиланган ва улар 17-20 июль кунлари махсус жадвал асосида ўтказилади.

17 июль куни ўтказилган имтиҳонларга жамоатчилик назоратини ташкил қилиш мақсадида халқ депутатлари Нукус шаҳар кенгаши депутати Венера Каленова таклиф этилди. Бундан ташқари университет ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши вакиллари ҳам иштирок этишди.

Жараённинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида видеокузатувлар ташкил этилди ва уларнинг бевосита намойиши ташқарига узатиб турилди. Натижада жараённи абитуриентларнинг ота-оналари тўлиқ кузатиб туриш имконияти яратилди.   

Матбуот хизмати.

Foydali havolalar