https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
Университетимиз талабаси, «Kar24.uz» интернет нашри бош муҳаррир ўринбосари Акмал Сражатдинов Белоруссияда малака оширади | | Karakalpak state university

Университетимиз талабаси, «Kar24.uz» интернет нашри бош муҳаррир ўринбосари Акмал Сражатдинов Белоруссияда малака оширади

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорини юзага чиқариш мақсадида, қолаверса, ИТ соҳасини ривожлантиришга қаратилган «Дигитал Генератион Cамп» лойиҳаси 80 дан зиёд ёшларни бирлаштирган муваффақиятли лойиҳалардан бири бўлди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва ИНҲА университети билан ҳамкорликда амалга оширилган мазкур лойиҳа шу йилнинг 18-22 июнь кунлари Тошкентнинг Бўстонлиқ туманида жойлашган «Ёшлар» оромгоҳида ўтказилди.

Унда тажрибали мутахассислар, менторлар программинг, робототехника, дизайн, медиа ва маркетинг йўналиши бўйича интенсив таълим ўтишди. Лойиҳада фаоллигини кўрсатган ёшлар шу йилнинг 5-8 август кунлари Белорусь Республикасига малака ошириш учун жўнаб кетишади. Улар қаторида университетимизнинг журналистика таълим йўналиши талабаси, «Kar24.uz» интернет нашри бош муҳаррир ўринбосари Акмал Сражатдинов ҳам бор. У лойиҳада Медиа ва дигитал маркетинг йўналишида иштирок этди. Сафар олдидан унга омад тилаймиз!

Одилбек Латипов,

Журналистика таълим йўналиши талабаси.

Foydali havolalar