https://cbt20.fk.uns.ac.id/terbaru/https://djpen.kemendag.go.id/papamama/demo/http://ct.if.unsoed.ac.id/menang/https://ilmupolitik.uinsgd.ac.id/-/demo/https://pakbejo.jatengprov.go.id/-/demo/
«МИФИ» Миллий тадқиқод ядровий университети делегацияси ҚҚДУда | | Karakalpak state university

«МИФИ» Миллий тадқиқод ядровий университети делегацияси ҚҚДУда

Жорий йилнинг 13 август куни Россия Федерациясининг «МИФИ» Миллий тадқиқод ядровий университети делегацияси Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетига ташриф буюрди.

Меҳмонларни университет ректори А.Реймов қабул қилди.

Ташрифдан мақсад – ҚҚДУ ва «МИФИ» Миллий тадқиқод ядровий университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, таълим ва илмий соҳаларда бирга ишлаш, физика, энергетика соҳалари бўйича малакали кадрларни тайёрлашда қўшма таълим дастурларини амалга ошириш бўйича суҳбатлашишдан иборат.

Учрашувда «МИФИ» Миллий тадқиқод ядровий университети делегацияси аъзолари «МИФИ» Миллий тадқиқод ядровий университети Мухандислик-физика институти директор ўринбосари Сергей Климентов, «МИФИ» Миллий тадқиқод ядровий университети Микро ва наноэлектроника кафедраси доценти Александр Бакаренков, «Бионанофотоника»  лабораторияси муҳандиси Олеся Родионова, «Жаррохлик касалликлари» кафедраси доценти Алексей Малюковлар ташкилот ҳақида батафсил маълумот берди ҳамда ҚҚДУ билан ҳамкорлик қилиш бўйича таклифларини билдирди.

Ўз набватида ҚҚДУ ректори А.Реймов меҳмонларга ташриф учун ташаккур билдириб, ҚҚДУ  «МИФИ» Миллий тадқиқод ядровий университети билан ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдор эканлигини айтиб ўтди.

Матбуот хизмати.

Foydali havolalar