https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
ҚҚДУда умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда | | Karakalpak state university

ҚҚДУда умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда

Кўнгилдан бошланган ободлик, яратиш-яшнатиш иштиёқи она-Ватанга чексиз меҳр-муҳаббат ифодасига айланиб, борлиққа кўркамлик, гўзаллик бағишлайди. Энг улуғ, энг азиз айём — Мустақиллик байрами арафасида 17-18 август кунлари уюштирилган умумхалқ хайрия ҳашари республикамиз бўйлаб уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети жамоаси ҳам 17 август куни эрта тонгдан университет ва унга тегишли бино ва иншоатлар атрофида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини бошлаб юборди.

Университетнинг 434 нафар профессор-ўқитувчилари, 238 техник ходимлар ҳамда 703 талаба-ёшлар университет атрофларидаги далаларни ёввойи ўт-чўплардан тозалаш, дарахтларга шакл бериш ва оқлаш, деворларни оқлаш, ариқ ва зовурларни тозалаб, гулларга сув қуйиш каби ишларни бажармоқда.

Ҳашар уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Матбуот хизмати.

Foydali havolalar