https://cbt20.fk.uns.ac.id/terbaru/https://djpen.kemendag.go.id/papamama/demo/http://ct.if.unsoed.ac.id/menang/
#OTV_hashar2019 Элга яpашган эзгу анъана (ҚҚДУ, 18 август соат 12:00 ҳолатига) | | Karakalpak state university

#OTV_hashar2019 Элга яpашган эзгу анъана (ҚҚДУ, 18 август соат 12:00 ҳолатига)

Халқимиз азал-азалдан байрамларни, қутлуғ кунларни ўзгача тайёргарлик билан қаршилайди. Аввало, кўча ва гузарларни, хонадон ва ҳовлиларни тартибга келтириб, тозалик ва орасталикни бош масала қилиб белгилайди. Кун сайин яқинлашаётган улуғ айём – Мустақиллик байрами арафасида халқимизнинг ана шу эзгу анъанаси умумхалқ хашари кўринишида бутун Pеспубликамиз бўйлаб уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. 
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети жамоаси ҳам 18 август куни эрта тонгдан университет ва унга тегишли бино ва иншоатлар атрофида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини бошлаб юборди.

Университетнинг 392 нафар профессор-ўқитувчилари, 225 техник ходимлар ҳамда 370 талаба-ёшлар университет атрофларидаги далаларни ёввойи ўт-чўплардан тозалаш, дарахтларга шакл бериш ва оқлаш, деворларни оқлаш, ариқ ва зовурларни тозалаб, гулларга сув қуйиш каби ишларни бажармоқда.

Куннинг биринчи ярмида ҳашарчиларнинг ғайрат-шижоати билан 5,4 гектарга яқин майдон ободонлаштирилди, 1,2 километрдан зиёд ариқ-зовурлар тозаланди.

Бундан ташқари, қарийб 1235 тупдан зиёд дарахт ва кўчатга шакл берилиб оқланди. Ҳашар ишларига 2 та техника воситалари жалб этилиши натижасида 5,6 тоннага яқин чиқинди белгиланган жойларга ташиб чиқарилди.

Ҳашар уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Матбуот хизмати.

 

Foydali havolalar