https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
#OTV_hashar2019   Элга яpашган эзгу анъана | | Karakalpak state university

#OTV_hashar2019   Элга яpашган эзгу анъана

Халқимиз азал-азалдан байрамларни, қутлуғ кунларни ўзгача тайёргарлик билан қаршилайди. Аввало, кўча ва гузарларни, хонадон ва ҳовлиларни тартибга келтириб, тозалик ва орасталикни бош масала қилиб белгилайди. Кун сайин яқинлашаётган улуғ айём – Мустақиллик байрами арафасида халқимизнинг ана шу эзгу анъанаси умумхалқ хашари кўринишида бутун Pеспубликамиз бўйлаб уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. 
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети жамоаси ҳам университет ва унга тегишли бино ва иншоатлар атрофида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб борди.

Икки кун давом этган умумхалқ хашарида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 1447 нафар профессор-ўқитувчилари, 754 техник ходимлари ҳамда 1928 талаба-ёшлар университет атрофларидаги далаларни ёввойи ўт-чўплардан тозалаш, дарахтларга шакл бериш ва оқлаш, деворларни оқлаш, ариқ ва зовурларни тозалаб, гулларга сув қуйиш каби ишларни бажарди.

Ҳашарчиларнинг ғайрат-шижоати билан 19,2 гектарга яқин майдон ободонлаштирилиб, 4,4 километрдан зиёд ариқ-зовурлар тозаланди.
Бундан ташқари, қарийб 4573 тупдан зиёд дарахт ва кўчатга шакл берилиб оқланди. Ҳашар ишларига 2 та техника воситалари жалб этилиши натижасида 22,6 тоннага яқин чиқинди белгиланган жойларга ташиб чиқарилди.

– Университетимиз профессор-ўқитувчилари, техник ходимлари ва талаба-ёшларининг ҳашар кунларида бир оила фарзандларидай бўлиб, ҳамжиҳатликда қилган меҳнатлари туфайли умумий уйимиз – юртимиз ўзгача чирой касб этди, ҳашар байрам тусини олди,-дейди физика-математика фанлари доктори, ҚҚДУ профессори Марат Тагаев. – Шундай экан биз ўқитувчилар ёшларимизга давлатимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсатни, қадриятларимизга бўлган эътиборни қўллаб қувватлаш, ўз Ватани, халқини севишга, кўз қорачиғидек авайлаб асрашга фидойи бўлиб яшашга ўргатишлигимиз керак.

Халқимиз фаровонлиги, инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашга йўналтирилган мазкур хашар қатнашчиларининг ҳар бири фаол иштирок этди. Тадбир талаб даражасида ўтказилди.

Матбуот хизмати.

 

Foydali havolalar