https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
Ўзбекистондаги Британия Кенгаши вакиллари ҚҚДУда | | Karakalpak state university

Ўзбекистондаги Британия Кенгаши вакиллари ҚҚДУда

Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбекистоннинг Британия Кенгаши вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Дастлаб, меҳмонлар ҚҚДУ ректори А.Реймов қабулида бўлдилар ва келажак режалар бўйича ўзаро келишувларга эришишдилар.

Ҳозирда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети мамлакатимизда олий таълим тизимини ривожлантириш борасидаги олиб борилаётган ислоҳатлар натижасида дунёнинг ривожланган 48 та етакчи олий таълим муассасалари ҳамда 6 та чет эл таълим мусасасалари билан биргаликдаги ишларни амалга ошириб келмоқда.

Уларнинг бири Ўзбекистондаги Британия Кенгаши ҳисобланиб, бу ташкилот мамлакатимизда 1996 йилдан буён иш олиб бормоқда. Бугунги кунда дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида ўзларининг вакилхоналарига эга.

Тадбирда Ўзбекистондаги Британия Кенгашининг директори Рейчел Айланд, директор ўринбосари Дж.Гулямова, Кенгашнинг маркетинг бўйича менежери У.Нуржанова, Ажиниёз номидаги НДПИ ректори Б.Утемуратов ва бочқалар чиқиб сўзлаб, тадбирга қатнашаётган барча ОТМ инглиз тили фани ўқитувчиларига Кенгаш ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Шулар қаторида Қорақалпоқ давлат университетида ҳам Британия Кенгаши томонидан Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиши, инглиз тилини ўрганиш, ўқитувчи-кадрларнинг билим ва тажрибаларини орттириш мақсадида амалга оширилаётган лойиҳалар ва ҳар хил танловларда фаол қатнашиб келмоқда.

Бунга мисол тарихасида, ҳар йили ташкилот томонидан ўтказиладиган «BIG IDEA CHALLENGE» танловига университет талаба-ёшлари қатнашиб, кичик тадбиркорликни ривожлантириш бўйича фикрларини амалга ошириш борасида британияли тажрибали мутахассисларнинг мастер-классларидан ўз кўникмаларини ошириб келаётир.

Шунингдек, Британия Кенгаши ташаббуси билан ҚҚДУда инглиз тилини теран ўзлаштиришда ёрдам бериш мақсадида «Касбий ривожлантириш маркази» ташкил қилиниб, марказ Британия Кенгаши томонидан 96 турдаги ўқув-адабиётлари билан таъминланган.

Ҳозирги вақтда марказда университет профессор-ўқитувчиларининг чет давлатларда тажриба орттириш ва стажировкалар ўташи учун уларнинг инглиз тилидаги билимларини мустаҳкамлашда махсус курслар ташкиллаштирилган.

Албатта, келажакда бу борадаги ишлар ўз самарасини беришига ишонамиз.

Матбуот хизмати.

Foydali havolalar