https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
2019 йил 1 октябрдан ОТМ раҳбар ва педагог кадрлари янгича тартибда малака оширади | | Karakalpak state university

2019 йил 1 октябрдан ОТМ раҳбар ва педагог кадрлари янгича тартибда малака оширади

2019 йил 23 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ВМ-797-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 2019 йил 1 октябридан олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларнинг узлуксиз малакасини ошириш тизими амалиётга жорий этилади.

Шунингдек, қарорга биноан:

– олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларида камида учта штат бирлигидан иборат Таълим технологиялари кафедралари ташкил этилади;

– олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари тузилмасига халқаро ҳамкорлик бўйича мутахассис лавозимини киритилади.

– Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида Балиқчилик йўналиши кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказининг фаолияти йўлга қўйилади.

 

Manba: https://edu.uz

Foydali havolalar