https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
#Ўқитувчи_ва_мураббийлар_куни ҚҚДУда байрам тадбирлари | | Karakalpak state university

#Ўқитувчи_ва_мураббийлар_куни ҚҚДУда байрам тадбирлари

Дунёдаги энг улуғ, муқаддас ва фахрли касб эгаси бўлган Устозлар ва мураббийларнинг умумхалқ байрами Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида тантанали тарзда ўтказилди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзининг байрам табригида: «Ишончим комил, халқимиз зиёлиларининг энг фаол вакиллари бўлган Сиз, ҳурматли ўқитувчи ва мураббийлар давлатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини таминлаш, жамиятимизда тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар кўламини янги босқичга кўтариш, ҳаётда ўзини оқлаган мактаб – оила ва маҳалла ҳамкорлигига асосланган ижтимоий тузум самарасини орттиришда фаол қатнашиб, барчага ибрат ва намуна бўласизлар!»-деб таъкидлаган еди.

Ҳақиқатдан ҳам, устозларнинг ёшларимизнинг қалбига ва онгига она-Ватанга муҳаббат ва содиқлик туйғуларини сингдириш, уларни турли ёт ғоялардан ҳимоялаш, комил инсон этиб тарбиялашдаги фидоий хизматларини барча ота-оналар, кенг жамоатчилигимиз, бутун халқимиз жуда яхши билади ва алоҳида қадрлайди.

Тантанали байрам кечасида университет ректори А.Реймов, Нукус шаҳри ҳокими П.Турешов,  Қорақалпоғистон Республикаси Нуроний жамғармасининг бошлиғи Ш.Уснатдинов, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири А.Аяпов, университет Нуроний кенгашининг раиси Б.Абдикамалов ва бошқалар сўзга чиқиб, умумхалқ байрам билан барчани табриклади.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан байрам муносабати билан университетнинг бир гуруҳ профессор-ўқитувчиларига «Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими аълочиси» кўкрак нишонлари топширилди. Шунингдек, университет томонидан нуроний-устозларга, кўп йиллардан бери фаол меҳнат қилиб келаётган профессор-ўқитувчиларга «Фахрий ёрлиқ», пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Кечада таъкидланганидай, жорий янги ўқув йилини университет жамоати катта муваффақиятлар билан бошламоқда. Талаба-ёшлар орасидан 1 Ўзбекистон Республикаси Президенти, 1 Навоий, 1 Улуғбек, 2 Беруний, 1 Ислом Каримов давлат стипендиялари, шунингдек, 8 талаба Бердақ номидаги стипендиялари соҳиблари бўлишди.

Ундан ташқари, жорий йилнинг 14-22 сентябрь кунлари оралиғида Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида спортнинг кураш тури бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатида жисмоний маданият факультетининг 4-курс талабаси Жалғасбай Бердимуратов 77 килограммгача вазн тоифасида бронза медалини соҳиби бўлиб, 2020 йил Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада ўйинларига ёлланмани қўлга киритиши – бу университет жамоаси учун катта ютуқ ҳисобланади.

Ўзининг кўз нурини, қалбини, қолаверса, бутун борлиғини бағишлаб, барчага эзгуликдан сабоқ берган, «Отангдек улуғ, онангдек меҳрибон» азиз устозларни ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайдиган машаққатли ва шарафли хизматларини халқимиз ҳеч қачон унутмайди.

Тадбир охирида нуроний-устозларга дастурхон ёйилиб, уларга университет Хурлиман халқ ансамбли тайёрлаган концерт дастури намойиш этилди.

Матбуот хизмати.

Foydali havolalar