https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
 «Ҳуқуқий билимлар куни» акцияси | | Karakalpak state university

 «Ҳуқуқий билимлар куни» акцияси

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Нукус шаҳридаги «Истиқлол» дам олиш марказида «Ҳуқуқий билимлар куни» акцияси ўтказилди.

«Ҳуқуқий билимлар куни» акциясини ўтказишдан асосий мақсад-аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, уларнинг ҳуқуқий билимларини оширишдан иборат.

Ушбу тадбирга Қорақалпоқ давлат университети юридика факультетининг талабалари иштирок этишди.

Катнашчиларга ўзларининг ҳуқуқий билимларини синаб кўриш учун турли хил викториналар ташкил этилди ҳамда соҳа мутахассислари томонидан ўқув-машғулотлари ўтказилди.

Акция доирасида Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши билан биргаликда сайловда биринчи марта иштирок этувчи ёшлар учун  «Сайлов менинг ҳуқуқим» номли давра суҳбати ва ёшлар ўртасида «Сайлов билимдони» танлови ўтказилди. Ўтказилган танловда ғолиб деб юридика факультети талабаси  Бобур Юлдашев топилди ва унга вазирлик томонидан тайёрланган «Фахрий ёрлиқ» ва эсдалик совға топширилди.

Ю.Абдреймов,

Юридика факультетининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари.

Foydali havolalar