ҚҚДУ Хотин-қизлар қўмитаси бошланғиш ташкилоти раиси «Йил аёли» танлови ғолиби бўлди | | Karakalpak state university

ҚҚДУ Хотин-қизлар қўмитаси бошланғиш ташкилоти раиси «Йил аёли» танлови ғолиби бўлди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ўтказилаётган «Йил аёли» миллий танлови республика босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танлов низомига асосан республика ташкилий қўмитаси «Йил аёли» танлови республика ғолибларини аниқлаш учун турли вазирликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат бўлган комиссиялар томонидан тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқдилар ва 11та номинация бўйича энг муносиб деган номзодлар «Йил аёли» деган номга муносиб деб топилдилар.

Қувонарлиси, бу мукофотланганлар орасида Қорақалпоқ давлат университети Хотин-қизлар қўмитаси бошланғиш ташкилоти раиси И.Сейтназарова танловнинг «Инновацион ғояларни фаол илгари сурган олима» номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Биз ҳам И.Сейтназаровани эришган ютуғи билан табриклаб, омад тилаб қоламиз.

Матбуот хизмати.  

Foydali havolalar