https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
НУКУС ШАҲАР ҲОКИМИ БИЛАН УЧРАШУВ | | Karakalpak state university

НУКУС ШАҲАР ҲОКИМИ БИЛАН УЧРАШУВ

Жорий йилнинг 6 февраль куни Қорақалпоқ давлат университети маданият саройида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, сенатор А.Данияров, Нукус шаҳри ҳокими П.Турешов ва Нукус шаҳридаги Президент мактаби директори А.Уббиев ҳамда маҳалла фуқоралар  йиғинлари фаоллари,  университет битирувчи курс талабалари  иштирок этишди.

Тадбирни университет ректори, профессор А.Реймов кириш сўзи билан очиб берди ва олиб борди.

Ўз сўзида учрашувга келган ёшларга 2019 йилнинг 27 декабрь куни   Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади. Ёшлар орасида “Мен Сизнинг ёнингизда туриб, камарбаста бўламан!” деб кўзи ёниб турган, билимли, жасоратли йигит-қизлар борлигига ишонаман. Етакчиликнинг, ўз ортидан эргаштиришнинг энг тўғри йўли шахсий ўрнак ва намуна бўлишдир, деган сўзларини келтириб ўтди.

Шундан сўнг, Нукус шаҳри ҳокими П.Турешов республикамизда ёшларга оид давлат сиёсати асосида навқирон авлоднинг замонавий билим олиши, спорт ва бошқа йўналишларда истеъдодини намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин топиши йўлида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг самараси ва бугунги кунда қад ростлаётган қўшма корхоналар ва унда ёшларимиз бандлигининг таъминланаётганлиги ҳамда келгусидаги режалар ҳақида қисқача тўхталди.

Очиқ мулоқот тарзида кечган учрашувда ёшларимиз ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан Нукус шаҳри ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига жавоблар олишди.

Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган барча мурожаатлар тингланди. Шунингдек, бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ўтказилиб унда ёшлар ўз соҳаси бўйича ишга жойлашдилар. Баъзи берилган таклифларга белгиланган муддат билан масъуллар бириктирилиб, ижроси Нукус шаҳри ҳокимлиги ва ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши томонидан назоратга олинди.

Юқорида кўрсатилган муаммо ва таклифларни атрофлича ўрганиб чиқиб, шаҳар ҳокими тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берди. Зеро, мана шундай учрашувлар орқали ёшлар манфаатини таъминлаш билан эртанги ёруғ кунимизга замин яратамиз.

Отабек Рахимбаев,

ҚҚДУ талабаси.

Foydali havolalar