https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
ҚҚДУДА ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ТОМОНИДАН ВЕБИНАР ДАРС ТАШКИЛЛАШТИРИЛДИ | | Karakalpak state university

ҚҚДУДА ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ТОМОНИДАН ВЕБИНАР ДАРС ТАШКИЛЛАШТИРИЛДИ

Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида олий таълим муассаларида ёшларга оид давлат сиёсати, маънавий-маърифий, тарбиявий ва спорт соғломлаштириш, ҳар томонлама баркамол шахсни тарбиялаш йўналишини ривожлантириш ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикасидаги барча олий таълим муассасаларининг маънавий-маърифий, ёшлар масалалари ва тарбиявий ишлар бўйича барча раҳбар ва масъул ходимлари қатнашди.

Тадбирни ҚҚДУ ректори, профессор А.Реймов бошқариб борди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Ю.Абсоатов, вазирликнинг маънавий-аҳлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи О.Базаровлар қатнашди. Президентимиз томонидан лавозимга тавсия этилган ёш вазир ўринбосари олий таълим муассасаларидаги ёшлар ва профессор-ўқитувчилар ўртасида олиб бориладиган спорт-соғломлаштириш, тиббий маданият, ёшларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва бошқа оммавий тадбирларнинг ўтказилишини ташкиллаштириш, ёшлар сиёсати ва долзарб маънавий-маърифий масалалар, маънавий-аҳлоқий, тарбиявий ишларни ташкил этиш услубияти ва механизмларини янада самарали ташкиллаштириш бўйича иштирокшилар билан фикр алмашди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 январь куни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига ташриф буюриб, олимлар, ёш тадқиқотчилар, ишлаб чиқариш вакиллари ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари билан учрашган эди. Мазкур учрашувда Ю.Абсоатов давлатимиз раҳбарига ОТМлар ва мактабларни ўзаро электрон тарзда улаб, онлайн дарслар ташкил этиш ғоясини илгари сурган эди.

Мазкур ташаббус Президентимиз томонидан қуллаб-қувватланиб, ҚҚДУда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Ю.Абсоатов бошчилигида кимё дарси бўйича тест режимида биринчи вебинар дарс ташкиллаштирилди.

Вебинарга Қорақалпоғистон Республикасидаги мактабларнинг кимё фани ўқитувчилари иштирок этишди. Шунингдек, ушбу вебинар дарси онлайн тарзда Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат университети, Бухоро давлат университети, Урганч давлат университетларида ҳам тегишли фан ўқитувчилари кузатиб боришди.

Лойиҳа вебинар иштирокчилари томонидан қизғин кутиб олинди ва қўллаб-қувватланди.

Ушбу вебинар дарсларини анъанавий тарзда давом эттиришга келишиб олинди.

ҚҚДУ Матбуот хизмати. 

Foydali havolalar