#Янгилик Қорақалпоқ давлат университети ҳузурида янги илмий даражалар берувчи илмий кенгаш ўз ишини бошлади | | Karakalpak state university

#Янгилик Қорақалпоқ давлат университети ҳузурида янги илмий даражалар берувчи илмий кенгаш ўз ишини бошлади

2020 йил 29 февраль куни Қорақалпоқ давлат университетида муҳим тарихий воқеа бўлиб ўтди. Шу куни университетда биология фанлари буйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.03/30.12.2019.B.20.04 рақамли илмий кенгаш ўз ишини бошлади. Йиғилишда университет ректори, илмий кенгаш раиси ва аъзолари иштирок этди.

Йиғилишни Қорақалпоқ давлат университети ректори, профессор А.Реймов очиб берди ва Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсатининг ушбу илмий кенгашни очиш ҳақидаги 2019 йил 30 декабрдаги 273/2-сон карори билан таништирди.

Илмий кенгаш раиси б.ф.д., профессор М.Жуманов кенгаш аъзоларини ушбу муҳим воқеа билан табриклади ва мазкур илмий кенгашнинг 03.00.06-зоология ихтисослиги бўйича илмий кадрларни етиштириб чиқаришда роли катта эканлигини эътироф этди.

Илмий кенгаш таркиби 11 кишидан иборат бўлиб, унинг аксарият қисмини Қорақалпоқ давлат университети Биология факультети профессор-ўқитувчилари ташкил этади.

ҚҚДУ Матбуот хизмати.

Foydali havolalar