Ахборот хати | | Karakalpak state university

Ахборот хати

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Иқтисодиёт факультети 2020 йилнинг 10 апрель куни «Оролбуйи аҳолиси турмуш фаравонлигини оширишда инвестицион жозибадорликнинг аҳамияти»  мавзусидаги Республика илмий – амалий конференция ўтказишни ташкил қилмоқда.

Конференцияда қўйидаги йўналишлардаги муаммолар муҳокама этилади:

1-шубъа. Иқтисодиётда инвестицион жозибадорликни ошириш ва инвестиция фаолиятини бошкариш механизмини такомиллаштириш;

2-шубъа. Туристик хизматлар соҳасида инвестицион фаолликни оширишнинг устувор йуналишлари;

3-шубъа. Рақамли иқтисодиётга ўтиш даврида инвестицион ва инновацион фаолиятни самарали молиялаштиришни такомиллаштириш;

4-шубъа. Рақамли иқтисодиёт муҳитида бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудитни такомиллаштириш масалалари;

5-шубъа. Оролбўйи минтақасида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришда инвестицияларнинг таъсири;

Тақдим этилаётган илмий мақолаларни расмийлаштириш тартиби:

  1. Тақдим этилаётган илмий мақола МS Word 2000, 2003, 2007 форматларида, Times New Roman шрифтида, 14 кегелда, 1,5 интервалда ёзилади.
  2. Қоғоз ҳажми А4 (210х297 мм), тепадан ва пастдан 2,0 см, чапдан 3,0 см ҳамда ўнгдан 1,5 см доирасида ёзилади.
  3. Мақолалар қорақалпоқ, ўзбек, рус ва инглиз тилларида 3-5 бет ҳажмда тақдим этилиши мумкин.
  4. Муаллифнинг тўлиқ исми шарифи, илмий даражаси, унвони ва иш жойи биринчи саҳифанинг тепа қисмида ўнг томонда кўрсатилади.
  5. Маърузанинг электрон ва (мумкин қадар) қоғоз варианти ташкилий қумитага топширилади

          Мазкур тўплам муаллифлар ҳисобидан нашр этилиши туфайли, мақоланинг бир бети учун 12 000 сўмдан олинишини эслатиб ўтамиз.

Муддат: Тақдим этилаётган илмий мақолалар 2020 йилнинг 5 апрелига қадар топширилиши зарур.

Манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳар, академик Ч.Абдиров кўчаси, 1 уй. Қорақалпоқ Давлат университети,  Иқтисодиёт факультети. Е-mail: Kishibay84@mail.ru  ёки телеграмм +99891 305-00-25

Мурожаат учун телефон: (8 361) 226-17-66,  223-60-62,  ёки +99891 305-00-25

Жавобгар: Қудияров Кишибай Раматуллаевич

Foydali havolalar