https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ – ЁШЛАР КЕЛАЖАГИГА ТАҲДИД | | Karakalpak state university

ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ – ЁШЛАР КЕЛАЖАГИГА ТАҲДИД

Қорақалпоқ давлат университетининг талаба-ёшлари ўртасида «Жахолатга қарши маърифат» ва «Экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид» мавзуларидаги тадбир ташкил этилди.

Тадбирни Қорақалпоқ давлат университети ёшлар билан ишлаш бўйича проректор в.в.б, И.Жуманиязов кириш сўз билан очиб, кун тартибидаги мавзу билан тадбир иштирокчиларини таништирди.

И.Жуманиязов ўз сўзида дунёда ёшлар онги ва маънавий дунёси учун шафқатсиз кураш олиб бораётган мафкуравий кучлар-радикализм, терроризм, экстремизм каби хавф-хатарлар борган сари кучайиб бораётганлиги, бу кучларга қарши беғамлик ва бепарволикка йўл қўймасдан ҳушёрлик ва уйғоқлик билан огоҳ бўлишимизни ҳар биримиздан ҳаётнинг ўзи талаб этаётганини, ёшларни таълим-тарбиясини янада мустаҳкамлаш, уларни хавф-хатарлардан асраб-авайлаш, жамиятимиз олдида турган энг долзарб вазифалардан бири сифатида кўрсатилаётгани, айниқса, талаба-ёшлар ўртасида тушунтириш ва тарғибот тадбирларини доимий ва самарали ташкиллаштириб бориш кераклигин айтиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими мутахассиси, маърифат тарғиботчилари жамияти аъзоси Ш.Аяпов, Нукус шаҳри Ички ишлар органлари ишларин мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими бошлиғи С.Нураддинов, Ал-Беруний номидаги ислом билим юрти ўқитувчиси А.Идрисов, ҚР ИИВ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси катта инспектори, майор Ҳ.Рейимкуловалар ўз маърузалари билан иштирок этди.

Тадбир давомида талабаларнинг таълим-тарбия ва одоб-ахлоқ тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.

Р.Ўтениязов,

Ёшлар билан ишлашиш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси.

Foydali havolalar