ҚҚДУда умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда | | Karakalpak state university

ҚҚДУда умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда

Кўнгилдан бошланган ободлик, яратиш-яшнатиш иштиёқи она-Ватанга чексиз меҳр-муҳаббат ифодасига айланиб, борлиққа кўркамлик, гўзаллик бағишлайди.

Наврўз умумхалқ байрами арафасида 14-15 март кунлари уюштирилган умумхалқ хайрия ҳашари республикамиз бўйлаб уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети жамоаси ҳам бугун эрта тонгдан университет ва унга тегишли бино ва иншоатлар атрофида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини бошлаб юборди.

Университетнинг профессор-ўқитувчилари, техник ходимлари ҳамда талаба-ёшлари университет атрофидаги далаларни ёввойи ўт-чўплардан тозалаш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш, дарахтларга шакл бериш ва оқлаш, деворларни оқлаш, ариқ ва зовурларни тозалаб, гулларга сув қуйиш каби ишларни бажармоқда.

Ҳашар уюшқоқлик билан давом этмоқда…

ҚҚДУ Матбуот хизмати.

 

Foydali havolalar