https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
УМУМХАЛҚ ҲАШАР УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ДАВОМ ЭТМОҚДА | | Karakalpak state university

УМУМХАЛҚ ҲАШАР УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Мамлакатимизда баҳор ва Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кўчайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш анъанага айланган.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 14-15 март кунлари ташкил этилган умухалқ ҳашарида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг фаол иштироки таъминланди.

Университет жамоаси ҳам бугун эрта тонгдан университет ва унга тегишли бино ва иншоатлар атрофида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб, университет атрофидаги далаларни ёввойи ўт-чўплардан тозалаш, дарахтларга шакл бериш ва оқлаш, деворларни оқлаш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш, ариқ ва зовурларни тозалаб, гулларга сув қуйиш каби ишларни бажармоқда.

Албатта, юртимиз жамолига янада файз киритиш ҳаракатида иштирок этиш ва унга ўз ҳиссасини қўшиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир!

ҚҚДУ Матбуот хизмати.

 

Foydali havolalar