ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ҲАРАКАТДА | | Karakalpak state university

ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ҲАРАКАТДА

Жорий йилнинг 12 май куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори, профессор А.Реймов, Биология факультети декани Я.Аметов ва Доривор ўсимликлар агроэкологияси ва интродукцияси кафедраси профессор-ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи Халқаро инновация марказига ташриф буюрди. Бундан асосий мақсад – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 апрелда қабул қилинган «Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора–тадбирлари туғрисида» ги ПҚ-4670 сон қарори бажарилишини таъминлаш ҳисобланади.

Қорақалпоқ давлат университети 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи Халқаро инновация маркази билан меморандум тузган ва ушбу меморандум асосида доривор ўсимликлар бўйича  илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан 5411100-Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси таълим йўналишининг талабалари илмий раҳбарлари билан 2019 йилнинг май ойидан бошлаб ўкув-дала амалиётларини ушбу марказда ўтказиб келмоқда. Улар маҳаллий ва интродукцияланган доривор ўсимликларнинг (қизилмия, амарант, арпабодиён,  катарантус, ўткир баргли сано, доривор гулхайри, доривор мойчечак, лимон ўт, топинамбур, расторопша ва ҳ.к.)  уруғларини экиб, фенологик кузатув ишларини олиб борди. Олинган маълумотлар асосида 1 ўқув қулланма, хорижий ва маҳаллий журналларда 3 та мақола, хамда  халқаро ва республика конференцияларда 19 та тезис нашр этилди.

Ташриф чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи Халқаро инновация маркази билан жорий йилда Қорақалпоқ давлат университети ёш олимлари, стажёр-тадқиқотчилари, магистрантлари ва талабаларининг махаллий ва интродукцияланган доривор ўсимликларнинг коллекциясини яратиш буйича илмий-тадқикот ишларини бирга олиб бориш бўйича келишиб  олинди.

А.Сайтова,

Доривор ўсимликлар агроэкологияси ва интродукцияси кафедраси мудири, б.ф.н., доцент.

Foydali havolalar