https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
Магистрлик диссертация ишининг дастлабки ҳимояси бошланди | | Karakalpak state university

Магистрлик диссертация ишининг дастлабки ҳимояси бошланди

Олий таълим муассасаларида магистрантларга билим беришдан асосий мақсад юқори малакали илмий-кадрларни тайёрлашдан иборатдир. Чунки, магистр чуқур билимга эга ва замонавий ахборот технологиялари билан ҳамнафас, илмий-педагогик фаолият юритишга тайёр мутахассисдир.

Жорий йилнинг 15-май куни 2019-2020-ўқув йилида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг магистратура бўлимини битирувчи магистрантларнинг магистрлик диссертация ишининг дастлабки ҳимояси бошланди.

Дастлабки ҳимоя иши карантин талабларига тўлиқ амал қилинган ҳолда, онлайн турда амалга оширилди. Яъни, Zoom иловаси орқали видеоконференцалоқа шаклида олиб борилди.

Жумладан, «Лингвистика:қорақалпоқ тили», «Қорақалпоқ адабиёти», «Журналистика» ва «Лингвистика:инглис тили» мутахассислиги магистрантларининг магистрлик диссертация ишининг дастлабки ҳимояси бўлиб ўтди.

Унда магистратура бўлими масъуллари, профессор-ўқитувчилар, илимий раҳбарлар масофадан иштирок этиб, магистрантларнинг диссертация ишларига ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Шуни эътироф этиш ўринли, жорий йилда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетини 24 мутахассислик бўйича  123 нафар (33 нафари Давлат гранти, 90 нафари шартнома асосисда) магистр битиради.

ҚҚДУ магистрантларининг магистрлик диссертация ишининг дастлабки ҳимояси жорий йилнинг 27-май кунига қадар давом этади.

Айшолпан Оразимбетова,

Журналистика мутахассислиги магистранти.

Foydali havolalar