https://cbt20.fk.uns.ac.id/terbaru/https://djpen.kemendag.go.id/papamama/demo/http://ct.if.unsoed.ac.id/menang/https://ilmupolitik.uinsgd.ac.id/-/demo/https://pakbejo.jatengprov.go.id/-/demo/
УЗОҚ КУТИЛГАН ТАЛАБАЛИК ОНЛАРИ | | Karakalpak state university

УЗОҚ КУТИЛГАН ТАЛАБАЛИК ОНЛАРИ

Бугун, 12 октябр куни  мамлакатимизнинг барча Олий таълим муассасаларида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда 1-босқич талабалари учун анаънавий тарзда ўқиш бошланди. Албатта, ҳар бир талаба бўлган ёш ўзи қабул қилинган даргоҳ остонасидан қадам ташлагунча шошади. Юрагида олам-олам ҳаяжон билан илк ўқиш кунини кутади. Аммо ҳозирги пандемия шароитида буларни амалга ошириш бироз мураккаб жараён. Лекин карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда 1-босқич талабалари учун танишув дарслари ташкил этилди.

Мазкур жараёнларга Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети ҳам муносиб тайёргарлик кўрди. Ўқув йилининг илк кунида 1-босқич талабалари факультет билан яқиндан танишди. Бу жараёнда факультет декани Қонақбай Турдибаев ҳам иштирок этиб, талабаларни ўқишга қабул қилингани билан қизғин қутлади.

Дастлаб уларга университет ва факультетимизни таништириш дарсларини гуруҳ раҳбарлари 1-курс мактаби дарсларини ўтди. Биз эса 1-курс талабаларининг фикрлари билан қизиқдик.

1-курс талабаси Эленора Муратбаева:

– Мен журналистика йўналишига қабул қилиндим. Шу факультетга қабул қилинганимдан хурсандман. Университет остонасига қадам босиб, талабалик бахтига эришганимдан ўзимни бахтлиман деб ҳисоблайман. Факультетимизда ўқишнинг анаънавий тарзда бошланиши, албатта университетга қабул қилинган 1-курс талабалари учун катта қувонч бўлди десам асло хатолашмаган бўламан. Факультетимизнинг тажрибали профессор-ўқитувчиларидан билим олиб ўз касбимнинг етук мутахассиси бўлиб етишаман деган умитдаман.

Университет остонасига дастлабки қадамни босаётган барча талаба-ёшларни қутлаб, ўқишларида муваффақият тилаймиз.

 

Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультетининг

3-курс талабаси Одилбек Латипов,

2-курс талабаси Дилафруз Облоқулова

Foydali havolalar