2020 йил 23 октябрь куни соат 10-00 да Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD. 03/30.12.2019.Tar.20.05 рақамли Илмий кенгаш қошидаги 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича Илмий семинар мажлиси университетнинг маънавият хонасининг бош студия марказида онлайн шаклда бўлиб ўтади.
Мажлисда Урганч Давлат университети докторанти Атаева Дильфуза Пулатовнанинг «Хоразм вилояти хотин-қизларининг жамият ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётидаги ўрни (1991 – 2018 йиллар» мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясининг муҳокамаси кўриб чиқилади.