2020 йил 28 ноябрь куни соат 10:00 да Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD. 03/30.12.2019.Tar.20.05 рақамли Илмий кенгаш қошидаги 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича Илмий семинар мажлиси университетнинг маънавият хонасининг бош студия марказида онлайн шаклда бўлиб ўтади.
Мажлисда Урганч давлат университети тадқиқотчиси Атажанова Феруза Эркиновнанинг «Хоразмда таълим соҳаси ва илм-фаннинг ривожланиш жараёнлари (1991-2017 йй.)» мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясининг муҳокамаси кўриб чиқилади.