Биология факультетида «Қушлар – бизнинг дўстимиз» атамасида илмий семинар бўлиб ўтди | | Karakalpak state university

Биология факультетида «Қушлар – бизнинг дўстимиз» атамасида илмий семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 31-март куни “1-апрель – Халқаро қушлар куни” муносабати билан  Қорақалпоқ давлат университетининг Биология  факультети, Ўзбекистон қушларини муҳофаза қилиш жамиятининг Қорақалпоғистон филиали ва “Otus”-талабалар орнитологик клуби томонида ташкил қилинган «Қушлар – бизнинг дўстимиз» атамасидаги  илмий семинар бўлиб ўтди. Семинарга профессор-ўқитувчилар, талаба ёшлар, Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти, Қорақалпоғистоннинг муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларидан “Жанубий Устюрт миллий табиат боғи” илмий ходимлари ва инспекторлари, шунунгдек оммовий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Якуб Аметов «Қушлар – бизнинг дўстимиз» атамасида баёнот қилиб, унда “Халқаро қушлар куни”нинг келиб чиқиш тарихи, қушларнинг аҳамияти ва уларни муҳофаза қилиш масалалари бўйича кенг турда тушунча берди. Ундан сўнг “Жанубий Устюрт миллий табиат боғи”нинг илмий бўлим бош мутахассиси Саида Базарбаева “Миллий боғ ҳудудида тарқалган ноёб ва йўқ бўлиб кетиш хавфи олдида турган қуш турлари” ҳақида баёнот қилди.

 

Қорақалпоқ давлат университети Умумий биология ва физиология кафедраси докторанти, «Otus-талабалар орнитологик клуби» раҳбари, PhD Исламбек Арепбаев «Otus-талабалар орнитологик клуби фаолияти» ҳақида таништириб ўтди. Биология факультети биология таълим йўналиши 4-курс талабаси Изетулла Турсинбаев «Қушларга таъсир этувчи экологик омиллар» атамасида, биология таълим йўналши 4-курс талабаси Улдаўлет Алимова «Қорақалпоғистон орнитофаунасининг Ўзбекистон Республикасининг “Қизил китоби”га киритилган қушлари» атамасида, биология таълим йўналиши 2-курс талабаси Гулбану Турганбаева «Сиз биласизми?»… атамасида  қизиқарли маълумотларни берди.

Бундан сўнг Биология  факультети талабалари орасида «Қушлар – бизнинг дўстимиз» атамасида расм чизиш бўйича танлов бўлиб ўтди. Талабалар бир-биридан ажойиб ва маъноли расмларни чизиш билан бирга, бу қушга кутилаётган хавф-хатарлар, уларни асраб-авайлаш ва муҳофаза муаммолари ҳақида гапириб берди. Танлов ғолиблари Биология факультети томонидан тайёрланган совғалар билан мукофотланди. Тадбирнинг 2-қисми Нукус шаҳри атрофида жойлашган Ашшикўл кўлида ўтказилди. Бу ерда талабалар кўлнинг қушлари билан яқиндан танишди. Тадбир жуда қизиқарли ва мазмунли ўтди.

Республика миқиёсида ўтказилган бу тадбир катта аҳамиятга эга бўлиб, унинг асосий мақсади – аҳолининг табиат ва қушлар ҳақида билимини ошириш, қушларнинг яшаш жойларини муҳофаза қилиш, бутун жаҳонда ёввойи табиатни сақлаб қолиш муаммоларига инсонларнинг диққатини қаратиш ҳамда қушлар мисолида табиатнинг бутун биологик хилма-хиллигини авлодларимизга ёввойи ҳолида етказиб бериш бўлиб топилади.

Исламбек Арепбаев

Умумий биология ва физиология кафедраси докторанти,

«Otus-талабалар орнитологик клуби» раҳбари, PhD

 

 

Foydali havolalar