2023 йил 29 декабрь куни соат 14:00 да Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019.Tar.20.05 рақамли Илмий кенгаш ҳузуридаги Илмий семинар мажлиси университетнинг Ахборот-ресурс марказининг 3-қабатида бўлиб ўтади.
Мажлисда Ажиниёз номидаги НДПИ Тарих ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси Реймбаев Рустем Сарсенбаевичнинг “Қoрaқaлпoғистoндa кутубxoнaчилик иши тaриxи (1919-1991 йй.)” мавзусидаги 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослигидан тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертациясининг муҳокамаси кўриб чиқилади.