Украиналик олим Қорақалпоқ давлат университетида дарс бермоқда | | Karakalpak state university

Украиналик олим Қорақалпоқ давлат университетида дарс бермоқда

Жорий йилнинг 11-20 март күнлари Украина Фанлар академияси А.Чуйко номидаги Ташқи қатламлар кимёси институти илмий ходими, кимё фанлари номзоди Л.Андрийко Қорақалпоқ давлат университетида дарс берди. Ҳозирги пайтда Л.Андрийко университетнинг Физикавий ва коллоид кимё кафедраси профессор-ўқитувчиларини кимё фанининг сўнгги ютуқлари билан таништирмоқда. Ёш тадқиқотчи-олимларга илмий изланишлари юзасидан қимматли маслаҳатлар бериб, маҳорат дарслари ўтмоқда.

Л.Андрийко ҳозирги пайтда кимё соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва Украина Фанлар академияси А.Чуйко номидаги Ташқи қатламлар кимёси институти ҳақида батафсил маълумотлар берди ва талаба-ёшларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар берди.

Албатта, бу каби хорижий мутахассисларнинг дарс жараёнида иштирок этиши кимё соҳасида тайёрланаётган кадрларнинг ўз мутахассислиги бўйича теран билим олиши ва фанга қизиқишини янада орттиришига пухта замин яратади.

Матбуот хизмати

Foydali havolalar