https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
Яхшидан боғ қолади | | Karakalpak state university

Яхшидан боғ қолади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-январдаги ПҚ-4099-сонли Қарори билан тасдиқланган Оролбўйи минтақаси учун инсон ҳавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик Траст жамғармаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича «Йўл харитаси»да белгилаб берилган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш, Оролбўйи ҳудудида ўрмонзорликлар барпо этишга кенг жамоатчиликнинг эътибарини қаратиш.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 4-апрелъ куни Табиатшунослик факултети фаол ва ташабускор талабалари ва «Ёш журналистларни тайёрлаш клуби» аъзолари Нукус шахридаги Амир Темур истирохат боғида Ўзбекистон экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти ташабуси билан ташкил этилган  «Ҳар одамга бир ниҳолдан!» шиори остидаги акциясида қатнашди.

Улар истирохат боғнинг ичига 200 яқин янги манзарали дарахтларни ёрга ўтқазишди. Ёшлар бу «Экобоғ»ни барпо этиш ишларида қатнашганидан жуда хурсанд бўлишдилар.

Халқимиз “Яхшидан боғ қолади”, “Кўчат экиб, боғ ярат”, “Бирни кессанг – ўнни эк” каби мақолларни бежизга айтмаган.

Бинобарин, Орол фожиасининг оқибатларини бартараф қилиш давлатнинг экологик сиёсатида устуворлик қилади. Ўзбекистон экологик партияси «Биз келажак учун жавобгармиз!» шиорини олға суриб, мамлакатимизнинг экологик сиёсатини амалга оширишда жамиятнинг барча кучларини сафарбар қилишни ўзининг аҳамиятли вазифалари қаторига қўяди.

Республикамиз фаоллари томонидан эзгу ва хайрли амаллар сифатида барпо этилган ушбу Экологик боғ нафақат Оролбўйи экологик муаммоларини юмшартишда, балки, халқимизнинг она табиатга бўлган юксак эҳтиромининг ёрқин мисоли ҳисобланади.

Отабек Рахимбаев,

Табиатшунослик  факултетининг  талабаси.

 

 

Foydali havolalar