slot gacor hari ini
«Ҳуқуқий маданият ойлиги» ўтказилмоқда | | Karakalpak state university

«Ҳуқуқий маданият ойлиги» ўтказилмоқда

Университетнинг профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида  «Ўзбекистон Республикаси сайлов кодексининг аҳамияти» мавзусидаги тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирни университетнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор  И.Турдымамбетов кириш сўз  билан очиб, кун тартибидаги мавзу билан тадбир иштирокчиларини таништирди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати қонунчилик ва суд ҳуқуқи масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси, сенатор Б.Матмуратов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Ғ.Хожаниязов, университет «Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ талими» кафедраси профессори З.Реймовалар сўзга чиқиб сайлов кодексининг қабул қилиниши ҳуқуқни қўллашда бир қатор қулайликлар яратадигани, сайлов жараёни ва уни ўтказиш тартиб-тамойиллари ва қоидаларини тўла қонунийлик, демократик ва шаффоф ўтказишда муҳим ҳуқуқий асос вазифасини бажариши ҳақида,
сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг халқаро меъёрлари ҳамда демократик принципларига жавоб беришида қонунчиликнинг аҳамияти ҳақида, сайлов кодекси лойиҳаси 18 боб, 100 моддадан  иборат бўлиб, янги қоидалар билан  янада такомиллаштирилганини айтиб ўтди.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбари ташабуси билан ишлаб чиқилган «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ қабул қилинган «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида»ги Фармон иловасининг 2-5-7-бандларида миллий сайлов тизимини ислоҳ этиш юзасидан долзарб муҳим вазифалар белигилаб берилгани ҳақида талабаларга кенг турда тушунчалар берди.

Тарғибот тадбири давомида талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.

П.Абдиразақова,

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими методисти.

Foydali havolalar