Германиянинг SES дастури вакиллари университетимизда | | Karakalpak state university

Германиянинг SES дастури вакиллари университетимизда

Жорий йилнинг 22 май санасида Германиянинг SES дастурининг Марказий Осиё лойиҳалари раҳбари Юлия Шолтэс ва SES дастурининг Ўзбекистондаги вакили Карина Айвазовалар Қорақалпоқ давлат университети ректори қабулида бўлишди.

Учрашувда университетимизнинг ректори А.Реймов меҳмонларга университет  ҳақида маълумотлар берди. SES дастури доирасида университетда бўлган немис тили ўкитувчиси Ханс Гюнтер Пассман ҳақида тухтаб ўтди. Дастур доирасида келгусидаги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга ишонч билдирди.

Юлия Шолтэс ҳам ўз навбатида қабул учун ректорга миннатдоршилик билдирди ва SES дастури ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Шунингдек, ушбу дастур ўз фаолиятини 1983 йилдан бошлаганлиги ва ўз меҳнат фаолиятини якунлаган меҳнат таътилидаги мутахассислардан иборат эканлигини айтиб ўтди. SES дастури мутахассисларини жалб этишга уч ой олдин мурожат анкетасини юбориш кераклиги айтиб ўтилди. Режа доирасида Ханс Гюнтер Пассман ноябрь ойида ҚҚДУга келиши режалаштирилганлигини таъкидлаб ўтди.

Матбуот хизмати.

Foydali havolalar