https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
Фан ва таълимга инвестицияларни жалб қилиш – муҳим вазифа | | Karakalpak state university

Фан ва таълимга инвестицияларни жалб қилиш – муҳим вазифа

Яқинда Қорақалпоқ давлат университети илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлимида Олий таълим муассасаларида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция муҳитини такомиллаштиришга кўмаклашиш бўйича Мониторинг гуруҳи аъзоси А.Рахимов иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси олий таълим муассасаларида инвестиция лойиҳаларининг бажарилиш ҳолатини ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишлар давомида минтақа ОТМлари томонидан инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, тегишли мутасадди вазирлик ҳамда идоралар билан келишилган “Олий таълим муассасаларига жалб этилган инвестицияларни таснифлаш ва уни ҳисобга олиш бўйича услубий кўрсатма” мазмун-моҳиятига оид кичик тарғибот тадбири ҳам бўлиб ўтди.

Ушбу тарғибот тадбирида минтақавий ОТМларнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор (директор ўринбосар)лари ҳамда маъсул раҳбар ходимлар иштирок этди.

Тадбир доирасида ҳамда ўрганишлар давомида минтақавий ОТМларнинг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича “Йўл харита”лари ишлаб чиқилиб, тасдиқланганлиги, улар асосида бажарилган ишлар ҳолати кенг миқёсда танқидий таҳлил қинди. Ўрганиш натижалари бўйича эса Қорақалпоқ давлат университетида бажарилган хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича  йўл харитада белгиланган вазифалар ижроси ижобий, деб топилди ва мазкур йўл хаританинг келгусида бажариладиган вазифалари ижросига доир тегишли топшириқлар белгилаб олинди.

Матбуот хизмати.

Foydali havolalar