https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
Кореялик энергетика соҳаси мутахассислари ҚҚДУда | | Karakalpak state university

Кореялик энергетика соҳаси мутахассислари ҚҚДУда

Бугун университетимизда Корея энергетика агентлиги, Қуёш энергияси халқаро институти, “Hanbek Construction Co., Ltd”  ва  “We  Energy Co., Ltd” компаниялари вакиллари ва соҳа мутахассислари мехмонда бўлди.

Меҳмонлар ҚҚДУ ректори А.Реймов қабулида бўлди ва ҳамкорликнинг истиқболлари тўғрисида фикрлашиб олдилар.

Айтипб ўтиш жоизки, кореялик энергетика мутахассислари томонидан Ўзбекистонда энергия олиш самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантиришга ёрдамлашиш мақсадида Қуёш энергияси халқаро институти бир қатор чет эл манфаатдор компаниялари билан ҳамкорликда Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларида энергия сақлаш тизимларига асосланган қуёш энергетикаси тизимларини қуриш бўйича «Ўзбекистоннинг кескин иқлим ўзгаришларига эга жойларида энергия сақлаш тизимларига асосланган МВт (МегаВатт) синфдаги  фотоэлектрик тизимлар  қуриш” техник-иқтисодий асосланган лойиҳаларни тадбиқ этмоқда.

Ўзбекистоннинг кескин иқлим ўзгаришларига эга ҳудудининг бири бу Қорақалпоғистон Республикаси ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикасида қуёш электростанцияларини қуриш бўйича илмий изланиш ишларини олиб бориб, келажакда ушбу қуёш электростанцияларида хизмат этадиган асосий кадрларни етказиб беришда Қорақалпоқ давлат университети таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Тадбир давомида икки тарафлама ҳамкорлик бўйича келишиб олинди ва университет майдонида қуёш электр станциясини қуриш ва талаба-ёшлар, профессор-ўқитувчиларнинг тажрибаларини орттириш бўйича таклифлар кенг муҳокама этилди.

Матбуот хизмати.

Foydali havolalar