https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
#Профессор_минбари   Таълим тизимидаги ўзгаришлар | | Karakalpak state university

#Профессор_минбари   Таълим тизимидаги ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришганига ҳам мана йигирма саккиз йил бўлмоқда. Мамлакатимиз йилдан – йилга ўзига хос тараққиёт йўлида янгидан-янги босқичларга қадам қўйиб юксалиб бормоқда. Қонун устуворлиги тамойили негизида иқтисодиётнинг барча жабқаларига татбиқ этилган амалдаги қонунлар асосида ишлар, ўзгаришлар олиб борилмоқда. Фуқароларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, тадбиркорлик фаолиятларини қўллаб – қувватлаш, ёшларимиз ташаббускорлик хусусиятларини жонлантириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бир қатор ўзгаришлар таълим тизимига ҳам киритилди. Улардан ёшларимизнинг илм ва билимга интилишлари, қизиқишларини ҳисобга олиб, уларга шарт-шароитлар яратиб бериш, уларни таълимга йўналтириш, барча тармоқ – соҳаларда, ҳаётда ўз ўринларини эгаллаш ва топишга имкониятлар яратиб берилмоқда.

Давлатимизда амалга оширишга қаратилган “Беш ижобий ташаббус” дастурмиз ҳам шулар жумласида. “Ёшлар маънавиятини юксалтиришда юксак дид, юксак фаросатга эга, жисмонан соғлом, замонавий ахборот технологияларини пухта эгаллаган ёшларимиз, албатта, илмли, маърифатли бўлиши керак. Билим, тафаккурни шакллантириш манбаи эса –китоб. Усиз камолотга, маърифатга, маънавиятга эришиб бўлмайди” – деб билдирилган Президен фикрлари ташаббуснинг асосини ташкил этади.

Беш ташаббус – “Юртимизга хизмат қилишда виждонли, инсофли ва ҳалол бўлишимиз шарт!”, дея қатъий аҳд қилган, зеҳни ўткир, маданиятли, виждонли, ватанпарвар, жисмонан чиниққан, креатив фикрлайдиган, дунёдаги илғор тенгдошлари билан рақобатлаша оладиган ёшларни тарбиялаш демакдир. Беш ташаббус – янгиланаётганЎзбекистоннинг янги авлодини шакллантиришнинг энг мақбул парадигмаси – концепциясидир – деб келтирилган.

Давлатимиздаги ҳар қандай ўзгаришлар улар учун замин яратишга қаратилган. Масалан, улардан: мактабгача таълим тизимларидаги ўзгаришлар, умумтаълим мактабларида 11 йиллик тизимнинг тикланиши, олий таълим тизимидаги жадал ривожланишлар. Тизимда кейинги уч йилда 35 та янги олий ўқув юртининг ташкил этилиши, уларнинг умумий сонинг бугунги кунга келиб 112 тага етди. Нуфузли хорижий университет филиалларининг ташкил этилишларини алоҳида таъкидлашимиз лозим.

Лекин олиб борилаётган ўзгаришларни ёшларимиз ҳам тўғри қабул қила билиши керак. Улардан олий таълим тизимида кузатилаётган ўзгаришлардан контракт миқдорининг ошиши, стипендия қийматининг камайиши билан боғлиқ турли гап-сўзлар, тушунмовчиликлар кўпаймоқда. Тизимда “Стипендияли ва стипендиясиз тўлов-шартнома тизими жорий этилиши, айниқса, стипендия миқдорининг қатъий 400 минг сўмга тенглаштирилган» лари кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Лекин ўзгаришларнинг олиб борилиши ҳақида маълумотлар берилди. Масалан, улардан Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвар Бузрукхонов: Контракт нархи 18 фоизга қимматлашди. Сабаб ─ харажатлар кўп! 2019 йил сентябрь ойидан бошлаб олий таълим муассасалари учун тўлов-контракт миқдори 18 фоизга ошди. Бунга асос сифатида таълим харажатлари ортиб бораётгани кўрсатилмоқда.

«Олий таълим муассасалари ходимларининг иш ҳақи миқдорлари, коммунал хизматлар тарифи ва бошқа сақлаш харажатлари ошгани ҳолда, олий таълим муассасаси харажатлари даромадига нисбатан 74 фоизга ўсган. Шунингдек, ёшларни олий таълим билан қамраш кўрсаткичи 2017/2018 ўқув йилидаги 9 фоиздан жорий ўқув йилида 20 фоизга ортди, талабалар контингенти 126 минг нафарга кўпайди. Бу олий таълим муассасаларида ўқитувчилар ва ўқув бинолари қувватларини яратиш бўйича қўшимча эҳтиёжга олиб келади, ўз навбатида қўшимча харажатни талаб этади. Шу боис, контракт нархи ҳам ошди. Аслида контракт пули таълим харажатларини тўлиқ қоплаши керак, лекин ҳозир бизда фақат 68 фоизини қоплаяпти, холос. Қолган қисмини эса олий таълимда кадрлар тайёрланишидан манфаатдор бўлгани учун давлат бюджетидан қопланмоқда. Лекин давлат даромадининг ҳам чеки бор. Агар контракт нархи камайтирилса, чегирма ҳисобидаги бўшлиқни тўлдириш ҳам давлат бюджети ҳисобига тушади.

Лекин Икки хил контракт шакли: стипендияли ва стипендиясиз жорий этилди. Стипендияли контрактда талаба ҳар доимгидек ўз стипендиясини ойма-ой олади ва белгиланган контракт суммасини тўлиқ тўлайди. Стипендиясиз контрактда эса талаба 12 ой давомида оладиган стипендиясининг умумий суммасини (400,000х12=4,800,000) бир йиллик контракт нархидан чегириб қолган ҳолда, қолган суммани тўлаши мумкин бўлади. Бу тизим бакалавр, магистрларнинг барчаси учун, шунингдек, супер-контракт асосида ўқийдиганлар учун ҳам жорий этилади.

Шунингдек, аҳолига енгиллик яратиш мақсадида контракт суммасини ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти берилмоқда. Олий таълим муассасалари ректорлари тўлов муддатларини узайтириш ваколатига ҳам эга бўлади.

Ҳозиргача амал қилиб келган тартибга кўра, талабалар семестр якунида топширган тест синовлари натижасига асосан баҳоларига қараб («5» баҳо учун, «4» баҳо учун ва «3» баҳо учун) табақалаштирилган стипендия олишар эди. Янги ўқув йилидан бошлаб барча талабалар учун бюджет ёки контракт асосида ўқишдан қатъи назар қатъийлаштирилган 400 минг сўмлик стипендия жорий қилинди. Демак, Стипендия миқдори бир хил ─ 400 минг сўм бўлмоқда.

Фақат битирувчи босқичнинг бюджет асосида ўқийдиган талабалари аввалги, табақалаштирилган тизими асосида баҳосига қараб стипендия олади – деб маълумотлар берилди.

Берган маълумотларга кўра, стипендия нархи қатъийлаштирилиши стипендиясиз тўлов шакли жорий этилиши билан боғлиқ. Қатъийлаштирилган стипендия учун нега айнан 400 минг сўм белгиланганига қуйидагича изоҳ берилди: «Ўзбекистонда талабаларнинг 62 фоизи 3 баҳога ўқийди. 3 баҳо учун 374 минг сўм стипендия белгиланган. Уни яхлитлаб, 400 минг сўм қилиб қўйдик. Чунки кассир ҳам камини бера олмай қолиши, у ҳам бир жиноятни бошлаши мумкин. 600 минг қилиб қўйсак, бу кимгадир малол келиши мумкин. Стипендиянинг қатъийлаштирилган миқдорини белгилашда талабалар, ректорлар кенгаши билан муҳокама қилинган, олий таълим муассасалари билан келишилган. Олий таълим муассасаси раҳбарларининг фикри ҳам жамоатчилик фикрини беради. Биз талабаларнинг ҳам фикрини олдик» .

Олий таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Мақсуд Ҳамроевнинг берган маълумотларида: янги тартибга кўра, ўзлаштириши яхши бўлган, илмий ва жамоатчилик ишларида фаол бўлган талабаларга стипендиянинг 50 фоизигача (200 минг сўмгача) миқдорда қўшимча рағбатлантириш берилиши мумкин. Бундай рағбатлантиришга номзодлар ректор томонидан тавсия қилинади. Рағбатлантириш маблағлари давлат гранти асосида ўқийдиган талабалар учун давлат бюджети ҳисобидан, тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабалар учун эса ҳар бир олий таълим муассасасида ташкил этиладиган фонд ҳисобидан қопланади.

«Ногиронлар, кам таъминланган оила фарзандлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабалар учун ҳам стипендия ОТМ фондидан қоплаб берилади» – деб келтирилган.

«Бюджетчи»лар 30 фоиздан кўп «3» баҳо олса, стипендиясиз қолади, яъни маълум қилинишича, мазкур ўқув йилидан бошлаб давлат бюджети асосида ўқийдиган талабалар барча фанларнинг 30 фоиздан кўпини «3» баҳога ёпса, кейинги ўқув семестрида стипендия олишдан маҳрум бўлади.

Шунинг таъкидлаб ўтсак, ёшларга супер-контракт асосида имкониятлари яратилди. Супер-контракт тизимида кутилаётган ўзгаришларда, талабаларнинг контрактни тўлаш жараёнини енгиллаштирувчи таълим кредити оширилган контракт (супер-контракт) асосида ўқийдиганлар учун ҳам ажратилиши кутилмоқда. Шунингдек, оширилган контрактлар учун бир қатор қулайликлар жорий қилиниши, хусусан, контракт суммаси камайтирилиши кутилмоқда. Яқин орада янги қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилиши айтилди.

Оширилган контракт учун ҳам стипендияли ва стипендиясиз тўлов жорий қилинади. Оширилган контракт миқдорини белгилашда стипендиясиз контракт ─ 6 миллион 200 минг сўм асос қилиб олинади. Шу билан бирга, оширилган контрактни иккига бўлиб тўлаш мумкинлиги ҳақида ҳам хабар берилди.

Ўзгаришлардан яна бири “Сиртқи ва кечки таълим учун контракт суммасининг камайтирилиши». «Жорий ўқув йилида сиртқи ва кечки таълим учун контракт миқдори ўтган йилгига қараганда 35-40 фоизга камайтирилди. Ўтган йили бу сумма 9 млн сўмга тенг бўлган, жорий йилда эса 6 млн 300 минг сўм этиб белгиланмоқда», деб маълумотлар берилди.

Таълим тизимидаги ўзгаришларда барчага олий таълим талабаси бўлишига кундизги ўқиш турига сиртқи ва кечки турларининг жорий этилиши, шунингдек паст балл тўпласа ҳам талаба бўлиш имконияларининг яратилганлиги. Таълимга жорий этилган ўзгаришлардан ўзимизнинг имкониятларимизни ҳисобга олиб талаба бўлишга муяссар бўлмоқдамиз. Ҳамма ўзгаришларга бир томонлама ёндошмаслигимиз керак, тизимдаги ўзгаришларни ҳам ўзимизга тўғри келган томонини тўғри – деб, иккинчи томонини эса бизга тўғри келмайди демаслик керак. Ўзгаришларга ҳар томонлама қараш, баҳолаш керак.

Ёшларга ўқиш билан ишлашга ҳам қонуний асосда рухсат берилган. Ота-оналар фарзандларини билимли – илмли бўлсин деп, контракт, супер-контракт асосида ўқитишга рози бўлмоқда. Уша контракт тўлаётган ота-оналар ўзлари ўқиган вақтларда стипендиясиз ўқиганлар, ўқиш имкони бўлса ҳам контракт, супер-контракт асосида ўқиш турлари мавжуд бўлмаган. Буларнинг барчасини нафакат ота-оналар, барчамиз биламиз. Нафакат бизда, бугунги кунда чет эл таълим тизимида ҳам стипендиясиз ўқиш мавжуд. Баъзи ёшларимиз, ота-оналар ҳам шуни танлаб узоқ чет элларда ўқимокда (Уларда ҳам яшаш, еб-ичиши, кийиниши, контракт тўлаш, йўл харажатлари ва х.к. муаммолари борку, нимага улар буни сабаб этиб кўрсатмайди, нимага улар ишни биринчи даражага чиқазиб рўкоч этмайди – деган савол уйлантиради. Бизда эса, акси).

Ёшларимиз моддийликка берилиб кетмоқда. Уларнинг олий мақсади билим олиш, билимли – илмли бўлиш, эртанги келажаги учун замин яратиш бўлиши керак.

Баъзи мақолаларда талабаларнинг ўқиш ўрнига иш биринчи ўринга чиқиши келтирилган. Бу нотўғри, эски таълим тизимида ҳам талабалар имкониятлардан ўзи учун ечим қабул этиб фойдаланган, яъни кечки ва сиртқи таълим турларини танлаган. Имконияти, шароити мавжуд бўлсалар, ота – она ва ҳ.к. ёрдамида кундизги таълим турида ўқишга қарар қабул этишган. Ҳамиша ёшларнинг олий мақсади билимли, илмли бўлиши керак. Биз катталар ҳам шундай тарбиялашимиз, йўналтиришимиз лозим.

Таълимдаги ўзгаришлар ҳар томонлама кўриб чиқилиб киритилган. Унда бугунги кундаги ёмон иллатлардан бири билимни сотиб олишга қаратилган коррупция ҳам ҳисобга олинган. Лекин шуни унутмослик керак, инсон эканмиз хом сут эмган бандалармиз. Агар коррупция ҳаракатига мойил бўлсалар, у одам ҳар қандай ўзгаришда ҳам шу ёмон ҳаракатини оширишга мойил бўлади. Ўзгаришнинг қайсидур нуқтасида шуни амалга оширишга ҳаракат қилади.

Келинг яхши томонларини олишга ўрганайлик, олий мақсад илмли, билимли бўлиш, яратилган имкониятлардан келажагимиз учун замин яратишга, олий таълим мутахассиси бўлиб етилишига, имкониятларимизни тўғри баҳолаб таълимнинг қайсидур турини танлашга, мамлакатимиз ишончини оқлашга, жамоа ишларига фаол бўлиб рағбатлантириш механизм натижаларидан тўғри фойдаланишга, ота-онамиз ва ҳ.к. ёрдамини ҳам тўғри баҳолашни ўрганайлик, шунга ҳаракат этайлик.

З.Балташева,

Иқтисодиёт кафедраси доценти.

Foydali havolalar