https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
Ота-оналар мажлиси ўтказилди | | Karakalpak state university

Ота-оналар мажлиси ўтказилди

Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультетида филология ва тилларни ўқитиш таълим йўналиши 2-“Э“ гуруҳининг ота-оналар мажлиси ўтказилди.

Мажлисни гуруҳ раҳбари Азиз Ўтемисов очиб берди ва олиб борди. Тадбирда ота-оналарга талабалар ҳақида маълумот берилиб, уларнинг тартиб-интизоми, жамоат ишларида фаоллиги, давомат ва ўзлаштириш кўрсаткичлари билан яқиндан таништирилди.

Мажлисда ота-оналар университетимизда яратилган имкониятлар, шароитлар, талабаларнинг ўз ўстида изланишлари ва таълим олишдаги илғор тажрибалар ва профессор-ўқитувчилар билан биргаликда фан ва илим соҳасидаги ўрганаётган тажрибалари ҳақида маълумотга эга бўлди.

Тадбир якунида факультетнинг ёшлар масалалари билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Зарип Жуманов сўзга чиқиб, ота-оналарни қизиқтирган саволларига жавоб берди. Қолаверса, шартнома асосида ўқиётган талабаларнинг ота-оналарига қабул қилинаётган янги қарор ва имкониятлар ҳақида тушинтириб ўтди.

Мажлисда мақсадлар белгиланиб, ота-оналарга таълим маскани билан яқиндан алоқа олиб боришлари сўралди.

О.Латипов,

Журналистика таълим йўналиши талабаси.

    

Foydali havolalar