https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
Факультетимизда сайёр қабул ташкил қилинди | | Karakalpak state university

Факультетимизда сайёр қабул ташкил қилинди

Барчанггизга маълумки, жорий йилнинг 6-март санасида Қорақолпоқ давлат университети юридика факультети ҳуқуқшунослик кафедраси профессор-ўқитувчилари ва шу кафедранинг изланувчан талабалари томонидан «Юридик клиника» ташкил қилинди.

Бу клиникани ташкиллаштиришдан асосий мақсад – фуқороларга бепул юридик маслаҳатлар беришдан  иборатдир.

7-октябрь санасида «Юридик клиника» аъзолари: юридика факультетининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ю.Абдиреймов ва  ҳуқуқшунослик таълим йўналиши 3-босқич талабаси, клиниканинг масъул ходими  Д.Ҳабибуллаевалар томонидан кимё-технология факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан сайёр қабул бўлиб ўтди.

Шунингдек, сайёр қабулда кимё-технология факультетининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ғ.Султонов ва математика факультетининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари И.Алламбергеновлар иштирок этишди.

Қабул давомида профессор-ўқтувчилар ва талабалар клиника аъзоларига контракт, оилавий, тадбиркорлик, суғурта ва кредит масалалари бўйича қизиқтирган саволларини берди  ва жавобларга эга бўлдилар.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, клиника аъзолари ўз қабулларини ҳафтанинг барча иш кунларида олиб борадилар. Юридик маслаҳатга эҳтиёжи бор бўлган фуқаролар ва талабаларни ўз қабулларига чорлаб қолади.

Мунира Базарбаева,

Кимё-технология факультети талабаси.

Foydali havolalar