Эрталабки бадан тарбия саломотлигимиз учун фойдали | | Karakalpak state university

Эрталабки бадан тарбия саломотлигимиз учун фойдали

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш тизимини такомиллаштириш, мавжуд спорт иншоотлари қувватидан самарали фойдаланиш ҳамда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва оммавий спортни ташкил этишда олис ва чекка қишлоқларда спорт иншоотлари тармоғини кенгайтириш орқали жисмоний тарбия ва спортни янада оммавийлигини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 19 мартдаги “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та мухим ташаббусини амалга ошириш тўғрисида”ги 12-сон мажлис баёнининг иккинчи ташаббуси “Ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш” бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун шароитлар яратиш мақсадида бугун эрталаб университет бош биноси олдида талабалар турор жойи талабаларининг иштирокида  эрталабки бадан тарбия машғулотлари ўтқазилди.

Ҳақиқаттан ҳам, ҳар кунги эрталабки бадан тарбия талабаларни руҳан ва жисмонан етук булишларига замин яратади.

П.Абдиразакова,

Маънавият ва маърифат бўлими методисти.

Foydali havolalar