ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!!! | | Karakalpak state university

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!!!

«Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши» мавзусида «Энг яхши мақола» номинацияси бўйича мақолалар танлови ўтказилади

Университет талабалари ўртасида «Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши» мавзусида «Энг яхши мақола» номинацияси бўйича мақолалар танлови ўтказилади.

Танловнинг факультетлараро босқичи жорий йил 14-25-октябрь кунлари оралиғида ўтказилади.

Танловда иштирок этишни истаган талабалар ўз мақолаларини юқорида кўрсатилган муддатда ўзлари таҳсил олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарларига тақдим этишлари шарт.

Танлов мезонлари:

Танловга тақдим этиладиган мақолалар қўйидаги мезонларда баҳоланади:

– мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги;-10 балл

– ижодий ишларнинг стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги;-10 балл

– мазмун ёритишда адабиётлардан фойдаланганлик даражаси ва маҳлилий ёндашувлар, мустақил фикрларнинг аниқ билдирганлиги;-10 балл

– мавзуни ёритишга ўзига хос ижодкорлик хусусиятлари ифода этилганлиги;-10 балл

– мавзуни ёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланилганлиги;-10 балл

– мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги;-10 балл

-ижодий ишлар ҳажми 8-10 бетдан кам бўлмаслиги; -10 балл

-ижодий ишларда калит сўзлар, ўзбекча, русча ваинглизча аннотацияларнинг мавжудлиги-10 балл

Ҳар бир мезон 10 баллик тизимда баҳоланади(жами 80 балл)

Танловга тақдим этиладиган ижодий иш (ўзбек, рус, инглиз тилларида) компьютер WORD дастурида Times New Roman 14 шрифтида, 1 интервалда, чапдан 30 мм, ўнгдан 15 мм, юқори пастдан 25 мм жой қолдирган ҳолда ёзилган бўлиши шарт.

Танловнинг  университет босқичида ғолиб бўлган талабалар қўйидагича тақдирланади:

1-ўрин беш юз минг (500000) сўм ва 1-даражали диплом,

2-ўрин тўрт юз  минг (400000) сўм ва 2-даражали диплом,

3-ўрин уч юз минг (300000) сўм ва 3-даражали диплом.

Университет босқичида ғолиб бўлган 1-2-ўринни эгаллаган талабаларнинг  мақолалари танловнинг республика босқичига тавсия этилади ва танловнинг республика босқичида ғолиб бўлганлар қўйидагича тақдирланади;

1-ўрин етти миллион  (7000000) сўм ва диплом

2-ўрин беш миллион  (5000000) сўм ва диплом

3-ўрин уч миллион (3000000) сўм ва диплом

Foydali havolalar