https://cdc.iainponorogo.ac.id/wp-content/gampang-menang/https://cdc.iainponorogo.ac.id/-/demo/https://kebonagung.pacitankab.go.id/-/gampang-menang/
«Устоз-шогирд» фазилатларини сингдириш мавзусида учрашув бўлиб ўтди | | Karakalpak state university

«Устоз-шогирд» фазилатларини сингдириш мавзусида учрашув бўлиб ўтди

Ҳаётга янги авлодларнинг кириб келиши билан уларнинг соғлом, баркамол бўлиб шаклланишига табиий равишда ўз даврининг таълим-тарбияси етакчилик қилади. Биз яшаётган жамиятимизнинг келажакда қандай бўлиши, бундан ҳам юқори босқичга кўтарилиши бугунги ёшларнинг таълим-тарбиясига ва уларга илм сирларини бераётган ўқитувчиларнинг касбий маҳоратига боғлиқ. Устоз саҳий, меҳрибон, ширин сўз, оқ кўнгил, чидамли, талабчан, тўғри сўз фазилатлари билан шогирдларига намуна бўлиши керак.

Талабаларнинг бошқа ўқтувчилардан кўра, ўз устози билан бўлган суҳбати, фикр алмашиши, ўзидаги тартиб интизомни кучайтиради, ҳар бир нарсага диққат эътиборли бўлишга ундайди.

Шундай екан, кимё-технология факультетининг кимё таълим йўналиши 1-босқич талабалари шу анъанани сақлаган ҳолда факультетимизнинг навқирон, нафақада бўлсалар ҳам ўз шогирдларига билим беришдан завқ оладиган устоз Базарбай Тангирбергенов билан шу гуруҳ раҳбари, факультетимизнинг хотин-қизлар қўмитаси раиси  Райхон Калымбетова бошчилигида «Устоз отангдек улуғ» дея номланган шиор остида учрашув ўтказдилар.

Учрашувда факультетимиз декани Б.Нурымбетов, гуруҳ раҳбарлари кенгаши раиси А.Султанов, доцент Д.Тўрениязова, факультетимиз ёшлар билан иш олиб бориш бўйича декан мовуни Ғ.Султановлар ва факультетимизнинг профессор ўқтувчилари  иштирок етди.

Учрашувни Р.Калымбетова очиб берди ва устоз Б.Тангирбергеновнинг илмий ишлари ва факультетимиз учун амалга оширган сай ҳаракатлари тўғрисида талабаларга батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Б.Тангирбергенов ўз сўзида талабаларга келажак ёшлар қўлида еканлигини айтиб, олдинга қараб интилмоқни ва доимо ҳаракатда бўлмоқни таъкидлаб ўтди.

Биз факультетимизда шундайин устозларимиз борлигидан доимо фаҳрланамиз ва албатта, биз ёшлар ҳам устозимиз сингари юртимизга нафи тегадиган  инсонлар сафидан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз.

Мунира Базарбаева,

Кимё-технология факультети талабаси.

Foydali havolalar